https://sputniknews.uz/20250606/eoii-davlatlari-yunsitral-49755843.html
ЕОИИ давлатлари ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги фаол мулоқот муҳим — ЕИК вакили
ЕОИИ давлатлари ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги фаол мулоқот муҳим — ЕИК вакили
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги мулоқот ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу борадаги илғор халқаро амалиёт билан яқиндан танишиш имконини беради. Биз тажриба алмашиш ва халқаро савдо ҳуқуқи нормаларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликда ишлашнинг катта аҳамиятини кўрамиз, деди Лусине Тумян.
2025-06-06T19:06+0500
2025-06-06T19:06+0500
2025-06-06T19:06+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
бмт
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/10/49383298_0:40:1280:760_1920x0_80_0_0_2f13e41688296fcf8a3e0607ea2f8f8a.jpg
TOШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ЮНСИТРАЛ билан биргаликда халқаро савдо ҳуқуқининг долзарб масалаларига бағишланган иккинчи вебинар ўтказди, унда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ваколатли органлари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.ЕИК тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Лусине Тумян жаҳон иқтисодиётининг жадал ўзгариши шароитида халқаро савдо ҳуқуқи тобора муҳим роль ўйнаётганини таъкидлади.Комиссия вакили ЕОИИ давлатлари ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги фаол мулоқот муҳимлигини таъкидлади, бу унинг фикрича, мамлакатларга нафақат жорий тенденциялар ва глобал ташаббуслардан хабардор бўлиш, балки халқаро ҳуқуқий стандартларни шакллантиришда иштирок этиш имконини беради.Муҳокама иштирокчиларга ЮНСИТРАЛ механизмлари ва воситалари ҳақидаги билимларини кенгайтириш ва ЕОИИ доирасида халқаро савдо ҳуқуқини қўллаш амалиётини муҳокама қилиш имконини берди.ЮНСИТРАЛ (UNCITRAL) - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси. У халқаро савдо ҳуқуқини бирлаштириш ва уйғунлаштиришга кўмаклашиш учун 1966 йилда ташкил этилган. У БМТнинг халқаро савдо ҳуқуқи соҳасидаги асосий юридик органи ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250605/eoii-asean-eik-vaziri-49730510.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/10/49383298_107:0:1174:800_1920x0_80_0_0_ab565311c839c0e2acbe250dc504f959.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии давлатлари юнситрал еик
еоии давлатлари юнситрал еик
ЕОИИ давлатлари ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги фаол мулоқот муҳим — ЕИК вакили
Комиссия вакили ЕОИИ давлатлари ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги фаол мулоқот муҳимлигини таъкидлади.
TOШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ЮНСИТРАЛ билан биргаликда халқаро савдо ҳуқуқининг долзарб масалаларига бағишланган иккинчи вебинар ўтказди, унда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ваколатли органлари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. ЕИК тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Лусине Тумян жаҳон иқтисодиётининг жадал ўзгариши шароитида халқаро савдо ҳуқуқи тобора муҳим роль ўйнаётганини таъкидлади.
“ЕИК ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги мулоқот ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу борадаги илғор халқаро амалиёт билан яқиндан танишиш имконини беради. Биз тажриба алмашиш ва халқаро савдо ҳуқуқи нормаларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликда ишлашнинг катта аҳамиятини кўрамиз”, - деди Лусине Тумян.
Комиссия вакили ЕОИИ давлатлари ва ЮНСИТРАЛ ўртасидаги фаол мулоқот муҳимлигини таъкидлади, бу унинг фикрича, мамлакатларга нафақат жорий тенденциялар ва глобал ташаббуслардан хабардор бўлиш, балки халқаро ҳуқуқий стандартларни шакллантиришда иштирок этиш имконини беради.
Муҳокама иштирокчиларга ЮНСИТРАЛ механизмлари ва воситалари ҳақидаги билимларини кенгайтириш ва ЕОИИ доирасида халқаро савдо ҳуқуқини қўллаш амалиётини муҳокама қилиш имконини берди.
ЮНСИТРАЛ (UNCITRAL) - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси. У халқаро савдо ҳуқуқини бирлаштириш ва уйғунлаштиришга кўмаклашиш учун 1966 йилда ташкил этилган. У БМТнинг халқаро савдо ҳуқуқи соҳасидаги асосий юридик органи ҳисобланади.