Ўзбекистон новосибирсклик болаларни республиканинг ёзги оромгоҳларга таклиф этди

© Sputnik / Бахром ХатамовТворческие мастер классы для детей (архивное фото)
Творческие мастер классы для детей (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2025
Oбуна бўлиш
"Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университети россиялик талабалар учун грант ажратади.
TOШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистон новосибирсклик болаларни республикадаги ёзги оромгоҳларда, пенсионерларни эса энг яхши шифохона ва курортларда дам олишга таклиф этди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон ва Новосибирск вилоятидаги йирик туркомпаниялар ҳамда сайёҳлик агентликлари вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакилларининг сўзларига кўра, республикага россиялик сайёҳлар оқими бошқа давлатларга қараганда 1,5-2 баробар кўп.
Новосибирск вилояти иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Анна Винникова қайд этганидек, ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш муҳим. Унинг айтишича, Новосибирск вилояти шу йил бўлиб ўтадиган анъанавий "Ипак йўлидаги туризм" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида алоҳида стенд билан иштирок этади.
Россия томони мактаб ўқувчилари ва пенсионерлар учун таклиф этилаётган туризм йўналишларига катта қизиқиш билдирди.
“Новосибирсклик болалар учун жорий йил август ойида мамлакатимиздаги ёзги оромгоҳларда, пенсионерлар учун эса Ўзбекистоннинг энг яхши шифохона ва курортларида дам олиш каби вариантлар таклиф этилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университети россиялик талабалар учун 4 та грант ажратади.
Семья с интернет зависимостью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2025
Энди болаларни оромгоҳларга юбориш учун йўлланмани онлайн олиш мумкин
Янгиликлар лентаси
0