Ҳиндистонлик талабалар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

© пресс-служба Министерства высшего образования, науки и инноваций УзбекистанаВ Каршинском государственном университете открылся Центр русского языка
В Каршинском государственном университете открылся Центр русского языка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2025
Oбуна бўлиш
Наманган давлат педагогика институти вакиллари Парул университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
TOШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Наманган давлат педагогика институти ва Ҳиндистоннинг Парул университети ҳамкорлик қилишга келишиб олди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Наманган давлат педагогика институти вакиллари Ҳиндистоннинг Гужарат штатида жойлашган Парул университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Унда икки олий билим юрти ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қуйидагилар бўйича келишувга эришилди:
Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашишни йўлга қўйиш;
янги қўшма ўқув дастурларини яратиш;
илмий тадқиқотлар амалга ошириш;
биргаликда илмий лабораториялар ташкил этиш;
маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш.
Шунингдек, делегация аъзолари ҳиндистонлик ёшларни Наманганда олий таълим олишга жалб қилиш масаласини ҳам кўриб чиқишди.
Маълумот учун, Парул университети ахборот технологиялари, муҳандислик, меъморчилик, ҳуқуқшунослик, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, тижорат, бизнес маъмурчилиги ва бошқа йўналишларда 200 дан ортиқ ўқув дастурларини таклиф қилади.
Янгиликлар лентаси
0