Технологик металлар олий мактаби ташкил этилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2025
Oбуна бўлиш
Таълимни муваффақиятли якунлаган талабалар тўлиқ иш билан таъминланади.
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Технологик металлар олий мактаби ташкил этилди, дея хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, республикада илк бор Технологик металлар олий мактаби ташкил этилди.
“Мазкур олий мактаб Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан ташкил этилган бўлиб, технологик металлар соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни мақсад қилган”, — дейилади хабарда.
Бакалавриат дастури Италиянинг Пиза университети билан ҳамкорликда амалга оширилиб, дарслар инглиз тилида олиб борилади, таълим жараёнлари ТМКнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам ташкил этилади ҳамда ушбу босқич учун ТМК томонидан 25 та грант ажратилган.
Шунингдек, олий мактаб ва Геология фанлари университети ҳамкорлигида критик минераллар йўналишида магистратура дастури ҳам йўлга қўйилган. Бу лойиҳа Хитойнинг Геофанлар университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Магистратура таълими ҳам инглиз тилида олиб борилади, иккинчи босқич Хитойда давом эттирилади. Битирувчилар икки давлат дипломига эга бўлишади. Магистратура босқичи учун 10 та грант ажратилган.
Таълимни муваффақиятли якунлаган талабалар ТМК томонидан тўлиқ иш билан таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0