Танзила Нарбаева Олег Мальгинов билан учрашди — нималар муҳокама этилди?

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзила Нарбаева встретилась с Олегом Мальгиновым
Танзила Нарбаева встретилась с Олегом Мальгиновым  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2025
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида элчининг Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятининг муваффақиятли ва самарали даври сарҳисоб қилинди.
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида элчининг Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятининг муваффақиятли ва самарали даври сарҳисоб қилинди.
“Унинг сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Парламентлараро, шу жумладан халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Ўзбекистон ва Россия президентларининг сиёсий иродаси икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун асос сифатида ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шунингдек, икки томонлама мулоқотни фаоллаштиришда парламентларнинг аҳамияти ортиб бораётгани қайд этилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Учрашув якуни бўйича томонлар икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Танзила Нарбаева Олег Мальгинов билан учрашган эди.
Янгиликлар лентаси
0