Самарқанда иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми иш бошлади — асосий фикрлар
© Sputnik / Бахром ХатамовУзбекистан и Китай хотят развивать межрегиональное сотрудничество

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Форум икки мамлакат ҳудудлари ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун муҳим майдонга айланди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Самарқанда иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми ўз ишини бошлади, унда Хитой ва Ўзбекистондан 1800 дан ортиқ тадбиркорлар, давлат хизматчилари, шунингдек, фан ва таълим вакиллари иштирок этди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© SputnikВ Самарканде проходит второй узбекско-китайский форум

В Самарканде проходит второй узбекско-китайский форум
© Sputnik
"Тадбир ўтган йили Пекинда бўлиб ўтган форумнинг давоми бўлди. Самарқанд форумига икки томонлама ҳамкорликдан манфаатдор бўлган 500 дан ортиқ Хитой компаниялари ташриф буюрди", — деди Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруз Саидов.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси ўринбосари Шэнь Юэюэ ва Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирокидаги ялпи мажлисда савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш тенденцияси таъкидланди.
© SputnikВ Самарканде проходит второй узбекско-китайский форум

В Самарканде проходит второй узбекско-китайский форум
© Sputnik
Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида тузилган 3 минг 700 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда ва уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Форум икки мамлакат ҳудудлари ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун муҳим майдонга айланди. Инвестициялар, қурилиш, инфратузилма, таълим ва саноат соҳаларидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
Иштихон тумани ҳокими Фазлиддин Рўзиевнинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг ўзида хитойлик тадбиркорлар туман иқтисодиётига 30 миллион доллар, жорий йил бошидан эса яна 27 миллион доллар сармоя киритган. Ҳозирда томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари, жумладан, мутахассислар тайёрлаш устида ишламоқда. Хусусан, техникумнинг маиший хизмат кўрсатиш йўналишида таҳсил олаётган 20 нафар ўқувчиси айни пайтда Хитойда уч ойлик амалиёт ўтамоқда.
Панель сессияларда бизнес ҳамжамияти вакиллари ва турли ҳудудлар раҳбарлари сўзга чиқиб, у ёки бу туман, йўналиш истиқболлари ҳақида сўз юритади. Бу ерда қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, рақамли технологияларни жорий этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, гуманитар алоқаларни, жумладан, таълим ва маданият соҳаларида кенгайтириш имкониятлари ҳақида сўз бормоқда.
"Форум - бу нафақат муҳокама, балки аниқ қадамлардир. B2B форматида иштирокчилар потенциал лойиҳаларни таҳлил қиладилар, музокаралар олиб борадилар ва битимлар имзолайдилар", — деди Самарқанд вилояти Савдо-саноат палатаси вакили Фаридун Раҳмонов.
Форум доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари маҳсулотлари намойиш этиладиган саноат ярмаркаси ҳам ўтказилмоқда. Кўргазма 3 июнгача давом этади. Форум якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичларига асос бўладиган қатор битим ва меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.