https://sputniknews.uz/20250602/ilhom-aliev-baku-energy-week-ozbekneftgaz-49670507.html
Илҳом Алиев “Baku Energy Week” ҳафталигида “Ўзбекнефтгаз” стенди билан танишди
Илҳом Алиев “Baku Energy Week” ҳафталигида “Ўзбекнефтгаз” стенди билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда бўлиб ўтаётган “Baku Energy Week” ҳафталигида “Ўзбекнефтгаз” стенди билан танишди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
2025-06-02T18:30+0500
2025-06-02T18:30+0500
2025-06-02T18:30+0500
иқтисод
ўзбекистон
озарбайжон
форум
илҳом алиев
ўзбекнефтгаз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/02/49669627_0:131:960:671_1920x0_80_0_0_ef86c0e53e78870cf7c00dafb077bcc3.jpg
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда бўлиб ўтаётган “Baku Energy Week” ҳафталигида “Ўзбекнефтгаз” стенди билан танишди, дея хабар берди компания матбуот хизмати. Бокуда Каспийбўйи минтақасида энергетика соҳасидаги энг нуфузли ва йирик тадбирлардан бири “Baku Energy Week” ҳафталиги ўз ишини бошлади. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Қайд этиш жоизки, ҳафталик доирасида энергетика соҳасига оид учта йирик тадбир — “30-Халқаро Каспий нефт ва газ” кўргазмаси, “13-Каспий халқаро энергия ва қайта тикланадиган энергия манбалари” конференцияси ҳамда “30-Боку энергетика форуми” ташкил этилган. Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди. Форум доирасида Илҳом Алиев “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг корпоратив стендига ташриф буюриб, компаниянинг Озарбайжондаги ҳамкорлари билан амалга ошираётган лойиҳалари ва келгусидаги инвестисиявий режалари билан яқиндан танишди. “Baku Energy Week” доирасида “B2B” ва “B2G” форматларида учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Улар нефт-газ соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар, углеводород конларини ўзлаштириш, газ қазиб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш, ахборот технологияларини жорий этиш, инновасион ечимлардан фойдаланиш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/02/49669627_0:41:960:761_1920x0_80_0_0_ad1d00ccf3762cdbd7c0c2c77ceefd8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
озарбайжон президенти илҳом алиев бокуда “baku energy week” “ўзбекнефтгаз”
озарбайжон президенти илҳом алиев бокуда “baku energy week” “ўзбекнефтгаз”
Илҳом Алиев “Baku Energy Week” ҳафталигида “Ўзбекнефтгаз” стенди билан танишди
Ўзбекистон “Baku Energy Week” ҳафталигида иштирок этмоқда.
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда бўлиб ўтаётган “Baku Energy Week” ҳафталигида “Ўзбекнефтгаз” стенди билан танишди, дея хабар берди компания
матбуот хизмати. Бокуда Каспийбўйи минтақасида энергетика соҳасидаги энг нуфузли ва йирик тадбирлардан бири “Baku Energy Week” ҳафталиги ўз ишини бошлади. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Қайд этиш жоизки, ҳафталик доирасида энергетика соҳасига оид учта йирик тадбир — “30-Халқаро Каспий нефт ва газ” кўргазмаси, “13-Каспий халқаро энергия ва қайта тикланадиган энергия манбалари” конференцияси ҳамда “30-Боку энергетика форуми” ташкил этилган.
Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди.
Форум доирасида Илҳом Алиев “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг корпоратив стендига ташриф буюриб, компаниянинг Озарбайжондаги ҳамкорлари билан амалга ошираётган лойиҳалари ва келгусидаги инвестисиявий режалари билан яқиндан танишди.
“Илҳом Алиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари ҳамда кўрсатган етакчилиги учун самимий миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.
“Baku Energy Week” доирасида “B2B” ва “B2G” форматларида учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Улар нефт-газ соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар, углеводород конларини ўзлаштириш, газ қазиб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш, ахборот технологияларини жорий этиш, инновасион ечимлардан фойдаланиш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган.