Бойқўнғир салоҳияти МДҲ мамлакатларнинг космик дастурларида фаол қўлланилмоқда — Путин
© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин встретился с президентом НМИЦ эндокринологии Иваном Дедовым

© POOL
/ Oбуна бўлиш
Россия етакчиси “Бойқўнғир” космодромини 70 йиллик юбилей билан табриклади.
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Бойқўнғир мажмуанинг салоҳияти Россия, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари, бошқа кўплаб мамлакатларнинг космик дастурларида фаол қўлланилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Бойқўнғир космодромининг 70 йиллиги муносабати билан йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, 1955 йил 2 июнда Совет Иттифоқида ноёб ракета полигони, сайёрамизнинг бўлажак биринчи космик бандаргоҳини яратиш тўғрисида давлат қарори қабул қилинган.
Россия Федерацияси раҳбарининг таъкидлашича, Улуғ Ватан уруши тугаганидан атиги ўн йил ўтгач, улкан йўқотишларни бошдан кечирган кўп миллатли совет халқи нафақат вайрон бўлган шаҳарлар ва қишлоқларни тиклашга, кучли иқтисодий ва технологик ўсишни таъминлашга, балки келажакка улкан қадам қўйишга - космосга, юлдузларга йўл очиб, улкан, дадил режаларни амалга оширишга киришди.
"Бойқўнғирнинг яратилиши, умуман, космик дастурнинг амалга оширилиши ҳақиқий жасорат, фидойилик ва қаҳрамонлик намунасидир. Биз барча иттифоқдош республикалардан келган юз минглаб одамларнинг - Байқўнғирни биринчи бўлиб очган, лойиҳалаштирган ва қурган, асос солинганидан бери космодромда ишлаганларнинг улкан, фидокорона меҳнатига ҳурмат бажо келтирамиз", — деди Путин.
У ўз меҳнати, истеъдоди ва жасорати билан ватан ва жаҳон космонавтикасининг шонли солномасини ёзган олимлар ва конструкторларни, синовчи учувчиларни, фуқаро ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни самимият билан эслади.
"Бу ерда, Бойқўнғирда инсоният тарихининг янги даври бошланди, бу ерда орзулар ҳақиқатга айланди. Айнан шу ердан 1957 йилда Ернинг биринчи сунъий йўлдоши бўлган Р-7 ракетаси учирилган ва 1961 йил 12 апрелда Юрий Гагарин Бойқўнғирдан космик кемада Еримизни айланиб чиққан биринчи одам бўлган", — деди Россия раҳбари.
Унинг таъкидлашича, Бойқўнғирда жами 2,5 мингдан ортиқ парвозлар амалга оширилган, унинг учириш майдончаларидан орбитага 200 дан ортиқ космонавтлар учирилган.
Парвозни амалга ошириш имкониятига кўплаб мамлакатлар вакиллари эга бўлди. Улар орасида коинотда ноёб илмий тажрибалар, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борган олимлар бор.
Космодромнинг халқаро илмий-техника тараққиётига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.
"Бугунги кунда ҳам Бойқўнғир дунёдаги энг йирик ва замонавий космодромлардан биридир. Етти мингга яқин ходим ишлайдиган ушбу кўп функцияли мажмуанинг салоҳияти Россия, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари, бошқа кўплаб мамлакатларнинг космик дастурларида фаол қўлланилмоқда", — дея таъкидлади Путин.
Россия Бойқўнғир шаҳрини ривожлантириш ва унинг аҳолисини - ҳам россияликларни, ҳам қозоғистонликларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун кўп иш қилмоқда ва қилади, дея қайд этди Россия етакчиси.
Космодромдан фаол фойдаланиш ва унинг келгусидаги фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш сўзсиз устувор вазифамиз бўлиб қолади, дейилади видеомурожаатда.