Термиз ва Пешовар биродар шаҳарлар мақомини олмоқчи

© iStock / DacharlieРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинцияси губернатори билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Термиз ва Пешовар шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар мақомини ўрнатилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинцияси губернатори Файсал Карим Кунди билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари, хусусан, иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, таълим, маданият ва туризм каби соҳалар муҳокама қилинди.
“Мулоқотда Термиз ва Пешовар шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар мақомини ўрнатиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда жорий йилнинг август ойида губернатор бошчилигидаги Хайбер-Пахтунхва ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш хусусида келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда шунингдек, Трансафғон темир йўл лойиҳасига ҳам тўхталиб ўтилди. Покистонлик томони лойиҳа Хайбер-Пахтунхва, хусусан, Харлачи орқали ўтиши бутун провинция учун стратегик аҳамият касб этишини айти.
Бундан ташқари, 2022 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Хайбер-Пахтунхва провинцияси ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми доирасида, амалий тадбирларни фаоллаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0