Шавкат Мирзиёев Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали суҳбатлашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2025
Oбуна бўлиш
Муфтий президентга ҳожиларнинг саломи ва дуоларини етказди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Аввалроқ хабар берилганидек, 13 май кунидан муборак ҳаж сафарини ният қилган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Мадинага жўнаб кетган эди.

"Ҳозирги муборак кунларда азиз юртдошларимиз Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб туришибди. Давлатимиз раҳбари улар учун яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.Муфтий ҳазратлари Ҳаж амалларини сидқидилдан, мукаммал адо этиш учун барча ташкилий чоралар кўрилганини таъкидлади", — дейилади хабарда.

Айни пайтда 15 минг нафар ҳожиларнинг барчаси Саудия Арабистонига етиб борган. Уларга 300 дан ошиқ гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, 10 дан зиёд ошпазлар ва бошқа мутахассислар ҳамроҳлик қилмоқда.
Бу йил, Ўзбекистон томонининг талабига мувофиқ, Арафот ҳудудидаги чодирлар ёпиқ тарзда барпо этилди. Уларнинг атрофи иссиқ ўтказмайдиган панеллар билан ўралган, совутиш тизими ўрнатилган, гилам ва тўшаклар солинган. Бу ҳозирги ёз кунларида зиёратчиларга қўшимча қулайлик яратади.
"Муфтий Нуриддин Холиқназар Президентимизга улуғ ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди. Давлатимиз раҳбари барча зиёратчиларга салом йўллаб, юртимизга соғ-омон келишларини тилади", — дея қайд этилган хабарда.
Суҳбатда ҳожилар Ўзбекистонга қайтгач, маҳаллаларда ижтимоий муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатишларига умид билдирилди.
Маълумот учун, белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2025” визаси бўлиши шарт. Ноқонуний йўллар билан ҳаж амалларини бажариш 20 мингдан 100 минг саудия риёлигача молиявий жарималар қўлланишига сабаб бўлади. Шунингдек, фуқарони Саудиядан депортация қилиш ҳамда кейинги 10 йил давомида Подшоҳликка кириши тақиқланганлар рўйхатига киритилиши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0