Москвада Мукаррама Турғунбоева таваллудининг 112 йиллиги нишонланди
10:39 01.06.2025 (янгиланди: 14:26 01.06.2025)
© SputnikВ Москве отметили 112-ю годовщину со дня рождения Мукаррам Тургунбаевой

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
ВДНХ боғидаги “Ўзбекистон” павильонида бўлиб ўтган концертда "Нилуфар" - ўзбек рақс ансамбли ўз репертуаридаги энг сара рақсларни ижро этишди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Москвада Мукаррам Турғунбоева таваллудининг 112 йиллиги нишонланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
ВДНХ боғидаги “Ўзбекистон” павильонида бўлиб ўтган концертда "Нилуфар" - ўзбек рақс ансамбли ўз репертуаридаги энг сара рақсларни ижро этишди: "Ўзбекистон юлдузлари", "Тановар", "Муножот", "Аста-аста" ва бошқалар.
Рязан шаҳридаги “Все свои” мусиқий гуруҳи машҳур ўзбек қўшиқларини ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Москва давлат тилшунослик университетида ўзбек тили факультетида таҳсил олаётган талабалар ўзбек тилида қўшиқ куйлашди, Ботир Зокировнинг “Мафтун бўлдим” қўшиғига рақс ижро этишди.
Концерт якунида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маслаҳатчиси Баҳодир Назаров сўзга чиқиб, Мукаррама Турғунбоева ижоди ҳақида гапирди.
© Sputnik

1/8
© Sputnik
© Sputnik

2/8
© Sputnik
© Sputnik

3/8
© Sputnik
© Sputnik

4/8
© Sputnik
© Sputnik

5/8
© Sputnik
© Sputnik

6/8
© Sputnik
© Sputnik

7/8
© Sputnik
© Sputnik

8/8
© Sputnik
1/8
© Sputnik
2/8
© Sputnik
3/8
© Sputnik
4/8
© Sputnik
5/8
© Sputnik
6/8
© Sputnik
7/8
© Sputnik
8/8
© Sputnik
“Мукаррама Турғунбоева туфайли миллий ўзбек рақси жаҳонга танилди ва бизнинг бой ва ўзига хор маънавий анъаналаримиз тимсолига айланди. У кишининг ижоди шунчаки рақс эмас, балки халқимизнинг ҳис-туйғулари ва орзулари ҳамда она ватан гўзаллиги ҳақидаги ҳикоядир. У киши саҳналаштирган асарлар ўз уйғунлиги, шакллар нафислиги ва чуқур мазмуни билан томошабинларни ҳайратга солган”, — деди Назаров.
Тадбир МГЛУ қошидаги Ўзбек тили ва маданияти маркази томонидан Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Ўзбек миллий рақси мутахассиси, хореограф Мукаррама Турғунбоева 1957 йилда афсонавий "Баҳор" ансамблига асос солган эди. У киши 200 дан ортиқ миллий рақсларни саҳналаштирган. Уларнинг ҳар бирида нафақат ўзбек халқининг руҳи, балки ўлканинг кўп асрлик тарихи мусиқа ва ҳаракат орқали баён этилган. Урушдан ўз яқинларини кутаётган аёлларга бағишланган "Тановар" рақс поэмаси энг ёрқин асарлардан биридир. "Баҳор" рақс ансамбли 1957 йилда тузилган. 2020 йилда "Баҳор" ансамбли қайта ташкил этилди.