Болага гаджетлар билан соғлом муносабат ўрнатишда қандай ёрдам бериш мумкин?
© Depositphotos / DmitrimarutaСемья с интернет зависимостью

© Depositphotos / Dmitrimaruta
Oбуна бўлиш
БМТ мутахассиси ота-оналарга бир қатор маслаҳатлар берди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ота-оналарга болалар билан технологиялардан фойдаланиш хавфини муҳокама қилишни маслаҳат берди.
Ота-оналар кўпинча фарзандларини онлайн маконда қандай ҳимоя қилишни, интернет ва рақамли қурилмалар билан боғлиқ хавф ва имкониятларни қандай мувозанатлашни билишмайди. Баъзида ота-оналар фарзандлари компютер ёки планшетда ўтириб нима билан шуғулланаётганини ҳар доим ҳам тушунишмайди.
1 июнь - Бутунжаҳон ота-оналар куни муносабати билан БМТ мутахассиси бир қатор маслаҳатлар берди.
"Болага унинг қурилмалари ҳақида худди ўйинчоқлар ёки мактаб ҳақида сўраганингиз каби саволлар беринг. Уларга нима ёқиши, нима ёқмаслиги, улардан қанчалик тез-тез фойдаланиши ва нима қилиши ҳақида билиб олинг", — дейилади хабарда.
шунингдек, болалар билан технологиялардан фойдаланиш хавфини муҳокама қилиш тавсия этилди.
"Улар билан сизни ташвишга солаётган нарсалар ҳақида, масалан, қурилмалар машғулотларга халақит бераётгани ёки интернетда фақат катталар учун мўлжалланган ва болани жароҳатлаши мумкин бўлган контент борлиги ҳақида самимий суҳбатлашинг", — дея аниқлик киритилган хабарда.
Айтилишича, болаларга агар улар тармоқда муаммоларга дуч келишса, исталган дақиқада сизга мурожаат қилишлари мумкинлигини тўғридан-тўғри ва тез-тез эслатиб туриш муҳимдир.
1.
Чуқур муаммолар бўлиши мумкинлигини унутманг. Муҳими, ҳамма нарсада технологияни айбламаслик керак, улар ўз-ўзидан нейтрал.2.
Интернетда ўзини тутишнинг аниқ қоидаларини ўрнатинг. Бундай қоидаларни жорий этиш учун, аввало, ўзингиз учун бир қатор саволларга жавоб беринг.3.
Технологиядан холи ҳудудлар яратинг. Шу билан бирга, бу жой ҳам, вақт ҳам бўлиши мумкин.4.
Контентни назорат қилинг. Фарзандларингиз интернетда оладиган контент уларнинг ёши ва ривожланиш даражасига мос келишига ишонч ҳосил қилиш муҳимдир.5.
Технологияларни биргаликда ўрганинг. Интернетдан мунтазам равишда биргаликда фойдаланиш амалиётини жорий этинг.6.
Агар сиз ота-она назоратини, филтрларни ўрнатмоқчи бўлсангиз ёки фарзандингиз интернетда нима қилаётганини кузатмоқчи бўлсангиз, уни бу ҳақда огоҳлантиринг ва қарорингизни тушунтиринг.7.
Фарзандларингиз учун соғлом одатларни моделлаштиринг. Жамоа сифатида ҳаракат қилинг. Ота-оналар ҳам экран қаршисида ўз вақтларини чеклашлари муҳим.8.
Технологиядан фойдаланишни ўйин, кўнгилочар ёки ижодий жараёнга айлантиринг. Бу бевосита ўйинларни ўз ичига олиши мумкин.Шундай қилиб, сиз технологиялардан соғлом фойдаланишни рағбатлантирасиз ва қарамлик манбаи ва вақтни беҳуда ўтказиш усули ўрнига, улар болангизнинг дунёқарашини кенгайтиришга имкон берадиган муҳим воситага айланади.