Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украина билан Минск келишувлари такрорланишига йўл қўймайди — Небензя

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПостпред России при ООН Василий Небензя
Постпред России при ООН Василий Небензя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Oбуна бўлиш
Россия вакили Украина можаросининг асосий сабабларини йўқ қилиш муҳим эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Москва Украинага ўт очишни тўхтатиш келишувлари ниқоби остида қайта қуролланиш имкониятини бермайди, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
“Бунга ҳисоб олмаслигингиз мумкин. “Минск” такрори бўлмайди”, - деди у.
Россия вакили, шунингдек, Украина можаросининг асосий сабабларини йўқ қилиш ушбу муаммони “бир марта ва бутунлай” ҳал қилиш учун фундаментал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
2 июнь, душанба куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади. Москва уларда бўлажак тинчлик шартномаси бўйича меморандумни тақдим этади. У можаронинг асосий сабабларини ҳал қилиш учун барча жиҳатларни ўз ичига олади.
Россия делегацияси таркиби аввалги босқичдаги каби бўлади: президент ёрдамчиси Владимир Мединский, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси бошлиғи Игорь Костюков ва мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин.
Москва ва Киев вакиллари ўртасида уч йил ичидаги биринчи учрашув 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтди. Томонлар кенг миқёсда - 1000 га 1000 форматида асир алмашишни ўтказиш ва келажакдаги сулҳ имкониятлари ҳақида қарашларни тақдим этишга келишиб олдилар.
Музокаралар чоғида Украина давлат раҳбарларининг учрашувини ўтказишни сўради. Россия буни эътиборга олди.
Асирлар алмашинуви якунланди.
Переговоры России и Украины в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Бўлажак Россия-Украина музокараларининг айрим мавзулари маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0