Мирзиёев “Марказий Осиё – Италия” саммитида қандай таклифларни илгари сурди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате "Центральная Азия – Италия" в Астане.
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате Центральная Азия – Италия в Астане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари "Марказий Осиё - Италия" форматидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ўз қарашларини баён этди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 30 май куни Остона шаҳрида "Марказий Осиё – Италия" саммитида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтказилган тадбирда Италия бош вазири Жоржа Мелони, Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате "Центральная Азия – Италия" в Астане.
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате Центральная Азия – Италия в Астане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате "Центральная Азия – Италия" в Астане.
Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, инвестиция ва технологиялар, "яшил" иқтисодиёт соҳаларида шерикликни ривожлантириш, таълим ва маданий дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате "Центральная Азия – Италия" в Астане.
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате Центральная Азия – Италия в Астане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате "Центральная Азия – Италия" в Астане.
Ўзбекистон раҳбари "Марказий Осиё - Италия" форматидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ўз қарашларини баён этди.
Қатор долзарб халқаро масалалар юзасидан ёндашувларни мувофиқлаштириш учун ташқи ишлар вазирликлари даражасида мунтазам мулоқотларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, терроризм, экстремизм, радикализм, гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашда кўп томонлама шериклик ва махсус хизматларнинг ахборот алмашиш механизмларини йўлга қўйиш таклиф этилди.
Италия ишбилармон доираларининг инновацион ривожланиш борасида анъанавий кучли мавқеини ҳисобга олиб, мамлакатлар савдо-саноат палаталари шафелигида бизнес мулоқоти учун доимий майдон - "Марказий Осиё - Италия" ишбилармонлар клубини ташкил этиш таклиф қилинди.
Ўзбекистон президенти технологиялар трансфери, илғор билим ва тажрибаларни жорий этиш, юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш учун қулай шароитларни яратишни назарда тутувчи кўп томонлама Саноат ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Мавжуд муваффақиятли тажрибани ҳисобга олиб, минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш; электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм, озиқ-овқат ва бошқа қайта ишлаш тармоқлари учун замонавий ускуналар ишлаб чиқариш; бутловчи қисмлар ва саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш; Италиянинг етакчи брендлари иштирокида дизайн марказларини ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлиши мумкинлиги қайд этилди.
Ўзбекистон етакчиси углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурларни амалга оширишга кўмаклашадиган кўп томонлама платформани йўлга қўйиш орқали кенг қамровли шерикликни ривожлантиришга чақирди.
Европа Иттифоқи мамлакатларига "яшил" энергия етказиб бериш, Италиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва муҳандислик компанияларини жалб этган ҳолда корхоналарни аудитдан ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш, сув инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш ва водород технологияларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.
Ўзбекистон президенти муҳандислик, дизайн, сув тежамкорлиги ва биотехнологиялар каби йўналишларда илмий ишланмалар, академик алмашинув ва кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш ва молиялаштириш учун "Марказий Осиё - Италия" илмий-таълим консорциумини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
Етакчи туроператорлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма сайёҳлик маҳсулотларини яратиш мақсадида туризм альянсини ташкил этишдан манфаатдорлик билдирилди.
Келгуси йили Хива шаҳрида минтақа мамлакатлари ва Италия ёшларининг креатив иқтисодиёт ва маданий алмашинув форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Саммитда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Италия бош вазири ҳам нутқ сўзлади. Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате "Центральная Азия – Италия" в Астане.
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате Центральная Азия – Италия в Астане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите в формате "Центральная Азия – Италия" в Астане.
Шундан сўнг Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди. Аэропортда президентни Қозоғистон бош вазири ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в Астану и отбыл в Ташкент.
Президент Шавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в Астану и отбыл в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Президент Шавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в Астану и отбыл в Ташкент.
Шавкат Мирзиёев отбыл с рабочим визитом в город Алматы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2025
Мирзиёев Қозоғистонга боради — ташрифдан мақсад
Янгиликлар лентаси
0