Ўзбекистоннинг 10 та энг қизиқарли сайёҳлик йўналиши — ёзда дам олишга қаерга бориш керак?

Oбуна бўлиш
Сув бўйида дам олиш ёки чўлдаги экстремал йўналишлар, тоғ қўриқхоналари ёки шаршаралар салқини - йилнинг энг иссиқ кунларида Ўзбекистон ҳудудидаги хилма-хил сайёҳлик масканлари бизнинг танловимизда.
Йилнинг энг иссиқ кунларини қандай ўтказишга ҳали қарор қилмаган бўлсангиз — биз сизга Ўзбекистоннинг 10 та энг қизиқарли сайёҳлик йўналишлари билан танишишни таклиф этамиз.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён, Амирсой ва Белдирсой дам олиш масканларидаги санаторийлар ва ривожланган инфратузилмага эга бўлган дам олиш масканлари мамлакат аҳолиси ва меҳмонлар орасида машҳур.
Агар ёз сиз учун қуёш ва сувни англатса, сиз республиканинг машҳур кўллари томон йўл олишингиз мумкин. Масалан, Арашан, Нефрит, Тўдакўл ёки Тузкан кўлларига.
Табиат қўйнида вақт ўтказиш, ажойиб тоғ манзараларини томоша қилиш ва энг тоза ҳаводан нафас олишни истасангиз, Зомин, Шоҳимардон ёки Китоб миллий табиат боғларига боришингиз мумкин.
Гўзал кадрлар ишқибозлари субтропик иқлим ҳукмрон бўлган Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги энг гўзал шаршаралардан бири Сангардакка йўл олишлари мумкин.
Экстремал дам олиш ишқибозларини эса Қорақалпоғистонда қорақалпоқ ўтовида тунаб қолиш, тасаввур қилиб бўлмайдиган юлдузли осмонни томоша қилиш, Орол денгизи ёки Устюрт платосига экскурсиялар кутмоқда.
Батафсил маълумот — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0