29 май куни Тошкент Фотосуратлар уйида рассом ва саҳна безакчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Аҳмаджон Ориновнинг "Етти макон" номли шахсий кўргазмаси очилди.Аҳмаджон Оринов 1955 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1974-1980 йилларда Тошкент театр ва рассомлик институтида таҳсил олган. Турли театрларда саҳна безакчиси ва рассом сифатида фаолият юритган. Ҳозирда у Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИнинг Театр рангтасвири кафедрасида доцент сифатида ишлаб келмоқда.
Кўргазма муаллифнинг 70 ёш муносабати билан уюштирилган бўлиб, унда устанинг 60 тадан ортиқ асари намойиш этилмоқда.
29 май куни Тошкент Фотосуратлар уйида рассом ва саҳна безакчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Аҳмаджон Ориновнинг "Етти макон" номли шахсий кўргазмаси очилди.
Аҳмаджон Оринов 1955 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1974-1980 йилларда Тошкент театр ва рассомлик институтида таҳсил олган. Турли театрларда саҳна безакчиси ва рассом сифатида фаолият юритган. Ҳозирда у Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИнинг Театр рангтасвири кафедрасида доцент сифатида ишлаб келмоқда.
Унинг асарларида ҳаракат, хотира ва аниқ тасвирий кувват уйғунлашиб, афсона, тарихий қаҳрамонлар ва меъморий обидалар образлари орқали ўтмиш ва бугунни боғлайди.
Рассом асарларида ранг етакчи роль ўйнаб, унинг асарларида Шарқ миниатюраларининг акс-садолари, экспрессионизм ва Марказий Осиё маданий кодлари ҳис этилади.