15 мингдан ортиқ ер участкасини ноқонуний эгаллаб олиш ҳолати аниқланди

CC0 / Unsplash / Gene Jeter / Забор с колючей проволокой
Забор с колючей проволокой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2025
Oбуна бўлиш
Назорат тадбирлари доирасида 11 873 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. 2025 йил 1 май ҳолатига республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 15 826 та ҳолат (872,9 гектар) аниқланди, деб хабар қилди Кадастр агентлиги.
Шундан:
10041 ҳолатда қонунбузарлик ихтиёрий бартараф этилган;
2814 ҳолатда судларга даъво аризалари киритилган;
384 ҳолатда жиноят аломатлари кузатилгани сабаб иш прокуратурага юборилган.
Олиб борилган назорат тадбирлари доирасида 11 873 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суғориладиган ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб, унда қурилиш қилса ёки суғориладиган ерни сотиш ёки уни қонунга хилоф тарзда ўзгага берса — жиноий жавобгарлик юзага келади, деб эслатмоқда агентлик.

Шунингдек, 2025 йилда республика бўйича ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 2392 та ҳолат аниқланиб, 2 389 та ҳолат юзасидан ҳокимликларга тақдимномалар киритилган.
Маълумот учун, республика бўйича 937-сонли қонун доирасида хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Унда 2018 йил 1 майга қадар ҳуқуқий ҳужжатсиз (ёки ҳужжатдан ортиқча) ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, якка тартибда қурилган турар жойларга эгалик ҳуқуқини бериш назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0