Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро нефть-газ лойиҳаларида биргаликда иштирок этмоқчи
10:19 29.05.2025 (янгиланди: 12:33 29.05.2025)
© Depositphotos / MakhnachДобыча нефти

© Depositphotos / Makhnach
Oбуна бўлиш
"ҚазМунайГаз" ва "Ўзбекнефтгаз" ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
TOШКЕНТ, 29 май — Sputnik. "Ўзбекнефтгаз”, "ҚазМунайГаз", SOCAR ва “Татнефть” декарбонизация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда, дея хабар берди, Қозоғистоннинг миллий компанияси.
Остонада "Барқарор ривожланиш: декарбонизация сари қўшма қадамлар" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда "ҚазМунайГаз" АЖ бошқаруви раиси Асхат Хасенов, SOCAR президенти Ровшан Нажаф, "Татнефть" ОАЖ бош директори Наил Маганов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов иштирок этди.
Анжуманда томонлар ўртасида Декарбонизация ва барқарор ташаббуслар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
© АО НК "КазМунайГаз"КМГ, SOCAR, Татнефть и Узбекнефтегаз укрепляют сотрудничество в области декарбонизации

КМГ, SOCAR, Татнефть и Узбекнефтегаз укрепляют сотрудничество в области декарбонизации
© АО НК "КазМунайГаз"
“Ҳужжат экологик хавфсиз технологиялар ва "яшил" лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида тажриба алмашишни назарда тутади, бу эса ўз навбатида компанияларга глобал энергия бозорларида иқлим ташаббусларини илгари суриш имконини беради”, — дейилади хабарда.
© АО Национальная компания "КазМунайГаз" КазМунайГаз и Узбекнефтегаз расширяют сотрудничество

КазМунайГаз и Узбекнефтегаз расширяют сотрудничество
© АО Национальная компания "КазМунайГаз"
Шунингдек, "ҚазМунайГаз" ва "Ўзбекнефтгаз" ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда икки компания ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.
Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича жорий ҳолатни муҳокама қилишди.
Таъкидланишича, "ҚазМунайГаз" ва "Ўзбекнефтгаз" ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистонда геология-қидирув ва нефть-газ кимёси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда. Тегишли ишчи гуруҳ тузилган.
Айтилишича, компаниялар глобал энергия бозорида рақобатбардошликни ошириш учун халқаро нефть-газ лойиҳаларида, шу жумладан нефть-сервис хизматларини кўрсатишда биргаликда иштирок этиш ниятида.
Нефть ва газни қайта ишлаш ва нефть кимёсида QMG ва UNG чизиқли алкилбензол (LAB) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича техник-иқтисодий асосларни тайёрламоқда. Ушбу лойиҳани биргаликда амалга ошириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Томонлар саноат хавфсизлиги соҳасида рақамли ечимларни қўллаш бўйича тажриба алмашмоқда. Хусусан, "ҚазМунайГаз" юқори хавфли ишларни назорат қилиш учун бир қатор шўба корхоналарида жорий этилган электрон ордер-рухсатномалар тизими тақдимотини ўтказди.
Технологик ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олиш бўйича амалий тадбирлар режалаштирилган бўлиб, улар давомида "Сафарларни бошқариш" каби "ҚазМунайГаз" рақамли маҳсулотлари тақдим этилади.
Маълумот учун, "ҚазМунайГаз" 2060 йилгача кам углеродли ривожланиш дастурини янгилаб, 2031 йилгача карбонат ангидрид (CO₂) эмиссиясини 15 фоизга, 2060 йилгача эса 64 фоизга камайтириш мақсадларини белгилаган.
Унинг фаолияти шўба ва тобе ташкилотларда энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилади. 2031 йилга бориб 300 дан ортиқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 500 минг тоннадан ортиқ ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш режалаштирилган.