Ўзбекистон ва Озарбайжон олий таълим муассасалари 60 тага яқин ҳужжат имзолади

© Министерство высшего образования, науки и инноваций УзбекистанаВ рамках I Форума ректоров вузов Узбекистана и Азербайджана было подписано около 60 документов.
В рамках I Форума ректоров вузов Узбекистана и Азербайджана было подписано около 60 документов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон олий таълим муассасалари ҳамкорлик бошлади
TOШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон олий таълим муассасалари ректорлари ўртасида 60 тага яқин ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистонда “Ўзбекистон – Озарбайжон: олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги олий таълим муассасалари ректорлари I форуми бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, Озарбайжон фан ва таълим вазири ўринбосари Идрис Исаев ҳамда икки давлат олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

“Музокаралар натижасида 60 тага яқин англашув меморандуми, ҳамкорлик битими ва йўл хариталари имзоланди. Ушбу ҳужжатлар таълим ва илм-фан соҳасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, форум доирасида ўтказилган ялпи мажлисда академик алмашинув, қўшма таълим дастурлари ва илмий-тадқиқот лойиҳалари юзасидан маърузалар тингланди ва тажриба алмашилди.
Ўтказилган икки томонлама учрашувларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
Шунингдек, анжуман дастурига мувофиқ, икки мамлакат вакиллари дўстлик рамзи сифатида ва “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшиш мақсадида дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Ученые Узбекистана и Азербайджана налаживают сотрудничество в области овощеводства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2025
Ўзбекистон ва озарбайжонлик олимлар ноанъанавий экинлар устида тажриба ўтказмоқчи
Янгиликлар лентаси
0