Мирзамаҳмудов: “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини халқаро стандартлар асосида амалга оширамиз
© Пресс-служба президента УзбекистанаДжурабек Мирзамахмудов

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари иштирокида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси бўйича иккинчи давра суҳбати бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини жадаллаштириш мақсадида аниқ вазифалар ва уларнинг бажарилиш муддатларини белгилаб олишди, дея хабар берди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Дубайда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари иштирокида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси бўйича иккинчи давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда уч мамлакат Сув хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда тегишли энергетика компаниялари делегациялари ҳам иштирок этди.
© Министерство энергетики Республики УзбекистанМинистры энергетики Узбекистана, Казахстана и Кыргызской Республики провели второй министерский круглый стол по проекту "Камбаратинской ГЭС-1"

Министры энергетики Узбекистана, Казахстана и Кыргызской Республики провели второй министерский круглый стол по проекту "Камбаратинской ГЭС-1"
© Министерство энергетики Республики Узбекистан
Томонлар “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини жадаллаштириш мақсадида аниқ вазифалар ва уларнинг бажарилиш муддатлари белгилаб олинди.
“Лойиҳа Марказий Осиёда энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган муҳим минтақавий ташаббусдир. Тадбир Жаҳон банки кўмагида, банкнинг мартабали меҳмонлари иштирокида ташкил этилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татьяна Проскурякованинг сўзларига кўра, банк Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида минтақанинг энергетика ва сув хавфсизлигини таъминлаш масалаларида мисли кўрилмаган даражадаги ҳамкорликни олқишлайди.
“Бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда биз Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматларининг бутун минтақа ва унинг аҳолиси учун катта иқтисодий ва ижтимоий фойда келтирадиган "Қамбарота ГЭС-1" лойиҳасини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз", — деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татьяна Проскурякова.
Вазирлар минтақавий энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда ҳамкорликни ривожлантириш учун катализатор сифатида кўрилаётган лойиҳани амалга оширишда ўз давлатларининг сиёсий мажбуриятларини тасдиқлашди.
Томонлар 2025 йил январь ойида Тошкентда бўлиб ўтган биринчи вазирлар давра суҳбатидан бери эришилган ютуқларни муҳокама қилишди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари, экологик ва ижтимоий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар лойиҳа қийматининг янгиланган смета ҳисоб-китоблари, энергия тармоқларини модернизация қилиш эҳтиёжлари, молиялаштириш манбалари, жумладан, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари кўмаги, шунингдек, сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тамойилларини кўриб чиқишди.
"Биз минтақавий ҳамкорларимиз билан биргаликда Тошкентда бўлиб ўтган биринчи вазирлар даврасидан буён эришилган сезиларли ютуқларни мамнуният билан қайд этамиз. Ишончим комилки, мамлакатларимизнинг ўзаро келишилган саъй-ҳаракатлари ва халқаро молия институтларининг қўллаб-қувватлаши туфайли биз ушбу лойиҳани халқаро техник, экологик ва ижтимоий стандартларга тўлиқ мос равишда амалга ошира оламиз", — деди Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Учрашув якунида томонлар лойиҳани тайёрлаш учун зарур бўлган кейинги чора-тадбирлар ва муддатлар тўғрисида келишиб олишди. Шунингдек, лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш учун минтақавий ҳамкорликни давом эттириш ва вазирлар учрашувларини мунтазам ўтказиш нияти тасдиқланди.