https://sputniknews.uz/20250528/madaniyat-sanat-startap-loyiha-ijod-grant-49580037.html
Маданият ва санъат йўналишидаги стартап лойиҳалар учун ижодий грантлар ажратилади
Маданият ва санъат йўналишидаги стартап лойиҳалар учун ижодий грантлар ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
Ижодий грантлар БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда ажратилади. 28.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-28T17:01+0500
2025-05-28T17:01+0500
2025-05-28T17:01+0500
маданият
ўзбекистон
санъат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/09/25175788_0:59:1125:692_1920x0_80_0_0_7f307501e882a17c7138077e6a99c1a1.jpg
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратилади. Бу ҳақда “Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида назарда тутилган. Маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади: Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади. 2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20250410/kontsert-tomosha-fonogramma-48809560.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/09/25175788_63:0:1063:750_1920x0_80_0_0_407282d82bd7e8d35671d7806093aa0f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, санъат
маданият, ўзбекистон, санъат
Маданият ва санъат йўналишидаги стартап лойиҳалар учун ижодий грантлар ажратилади
Ижодий грантлар БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда ажратилади.
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратилади. Бу ҳақда “Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида назарда тутилган.
Маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:
ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда "ERP madaniyat" ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;
маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича "Ижодий технолаборатория" ташкил этилади;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида "Ижодкор ёшлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади;
"Маданият волонтёрлари" ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.
“Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади”, — дейилган ҳужжат матнида.
2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.