Москвалик мутахассислар ёрдамида ўзбек миллий либосларининг 3D тасвири яратилади

© SputnikВ Ташкенте были представлены уникальные образцы национальной одежды
В Ташкенте были представлены уникальные образцы национальной одежды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2025
Oбуна бўлиш
Ислом цивилизацияси марказида миллий либосларни виртуал реаллик кўзойнаклари орқали кийиб кўриш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Москвалик мутахассислар ёрдамида ўзбек миллий либосларининг 3D тасвири яратилади. Бу ҳақда санъатшунослик фанлари доктори, профессор Холида Камилова маълум қилди, дея хабар берди Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.
Камилованинг сўзларига кўра, виртуал лойиҳа устида москвалик олимлар ва мутахассислар билан иш олиб борилмоқда. Улар 3D га мос тушадиган асосий тасвирни амалга оширади.

“Лойиҳамиз орқали миллий кийимлар виртуал тарзда тақдим этилади. Яъни марказга ташриф буюрган меҳмон 3D технологиялари орқали ўзига хос кийимни танлаб, кийиб кўриши мумкин бўлади. Бу замонавий, инновацион лойиҳа бўлиб, энг асосийси – ёшларимизда миллий кийимларга бўлган меҳр ва қизиқишни уйғотади. Бу лойиҳа нафақат маданият ва санъат, балки IT технологиялари, тўқимачилик, иқтисодий ишлаб чиқаришлар билан ҳам чамбарчас боғланган", — деди у.

Ташриф буюрувчилар Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона ва Қорақалпоғистоннинг миллий либосларини виртуал реаллик кўзойнаклари орқали кийиб кўришади. Либослар тўлиқ кўринишда бош кийим, чопон ва заргарлик буюмларини ҳам ўз ичига олади.
TFT Expo: Тошкентда Мода, Тўқимачилик ва Бизнес кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2024
“Бозорни кенгайтирмоқчимиз”: Тошкентда мода ва тўқимачилик кўргазмаси қандай ўтмоқда?
Янгиликлар лентаси
0