Бурятия Ўзбекистонга от етказиб беришни бошлаши мумкин

© РИА Новости Крым Лошади на ферме
Лошади на ферме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бурятияда Улгуржи тарқатиш марказини очмоқчи.
TOШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистондан Бурятияга маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича улгуржи тарқатиш маркази ташкил этилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Бурятия Республикаси ҳукумати раиси ўринбосари – қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Амгалан Дармаев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этди.
Амгалан Дармаев ўз сўзида Ўзбекистон бурятиялик фермерлар учун истиқболли бозор эканини, чорвачилик, шунингдек, гўшт маҳсулотлари экспортини кўпайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Бу Бурятия фермерлари учун янги имкониятлар очади ва икки мамлакат ҳудудлари, хусусан, Қорақалпоғистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Аслам Акбаров Ўзбекистондан Бурятияга ва ундан кейин Узоқ Шарқ минтақаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, Бурятиядан Ўзбекистонга йирик ва майда шохли моллар ҳамда от етказиб беришни кўпайтириш масаласига тўхталиб ўтди.
Мулоқот чоғида Бурятияга Ўзбекистон сабзавот ва меваларини етказиб беришни ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон томони юртимиздан мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш учун Бурятияда Улгуржи тарқатиш марказини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда Тошкент ва Улан-Удэ шаҳарларидаги таълим муассасаларида, жумладан, мусиқа мактабларида таҳсил олаётган мактаб ўқувчиларининг таълим алмашинувини кенгайтириш бўйича ташаббус ҳақида ҳам сўз борди.
Томонлар Бурятия Росселхознадзори вакиллари иштирокида қуйидагиларни келишиб олишди: Ўзбекистонга йирик ва майда шохли молларни етказиб бериш, Ўзбекистондан Бурятияга маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича улгуржи тарқатиш марказини ташкил этиш масалалари билан шуғулланувчи қўшма ишчи гуруҳ тузиш.
Янгиликлар лентаси
0