Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина делегацияси Истанбулдаги музокараларда украин тилида гапиргани ёлғон — Захарова

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2025
Oбуна бўлиш
Захарова Украина ТИВ раҳбари ўринбосарининг Истанбулдаги музокаралар ҳақидаги ёлғонларини фош қилди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Истанбулдаги музокараларда Украина делегацияси украин ва инглиз тилларида гапиргани ҳақидаги гапни ёлғон деб айтди.
Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица "Украина делегацияси Туркиядаги музокараларда украин ва инглиз тилларида гаплашиб, руслар билан таржимон орқали мулоқот қилгани"ни айтди.

“Ҳар доимгидек ёлғон. Кириш матни инглиз тилида ўқиб эшиттирилди. Кейин рус тилига ўтилди" — деб ёзди Захарова Telegram-каналида.

Истанбулда 16 май куни бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари қарийб икки соат давом этди. Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский Украина билан кенг кўламли 1000 га 1000 асир алмашинувини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Москва ва Киев келажакда эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз қарашларини тақдим этишга келишиб олган.
Украина томони музокаралар чоғида давлат раҳбарларининг учрашувини сўради, Россия Федерацияси буни инобатга олди. Мединский, шунингдек, Россия Украина билан музокараларни давом эттиришга тайёрлигини айтди.
Янгиликлар лентаси
0