https://sputniknews.uz/20250524/mirziyoev-maktab-bitiruvchilar-49521135.html
“Юксак ишончга доимо муносиб бўлинг” — Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади
“Юксак ишончга доимо муносиб бўлинг” — Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, мамлакатдаги 10 мингдан зиёд мактабда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, 450 минг нафардан ортиқ битирувчи ёшлар шаънига эзгу тилаклар билдирилмоқда.
2025-05-24T10:30+0500
2025-05-24T10:30+0500
2025-05-24T10:35+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
мактаб
ўқувчилар
ёшлар
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/10/49375706_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_dfc4ba4a23bc25a40e2dfe7244bdac62.jpg
TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, мамлакатдаги 10 мингдан зиёд мактабда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, 450 минг нафардан ортиқ битирувчи ёшлар шаънига эзгу тилаклар билдирилмоқда.11 минг 500 нафардан зиёд ўқувчилар мактабни олтин медаль билан, 2 мингдан ортиғи эса кумуш медаль билан битирмоқда.Мирзиёевга кўра, ёшлардан мактаб, устозлар ва ота-оналар, бутун халқ фақат эзгу ишлар ва ёрқин натижалар кутади.
https://sputniknews.uz/20250518/songgi-qongiroq-tadbirlar-24-may-49417510.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/10/49375706_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bbe474915737a0d288f79db8415a2d8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев мактаб битирувчилар
мирзиёев мактаб битирувчилар
“Юксак ишончга доимо муносиб бўлинг” — Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади
10:30 24.05.2025 (янгиланди: 10:35 24.05.2025) Таъкидланишича, мамлакатдаги 10 мингдан зиёд мактабда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, 450 минг нафардан ортиқ битирувчи ёшлар шаънига эзгу тилаклар билдирилмоқда.
TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. “Қадрли фарзандларим! Аввало, сиз, азизларни ҳаётингиздаги бугунги унутилмас қувончли воқеа – мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, етуклик шаҳодатномасини қабул қилиб олаётганингиз ва мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан самимий муборакбод этаман”, - дейилади табрикда.
Таъкидланишича, мамлакатдаги 10 мингдан зиёд мактабда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, 450 минг нафардан ортиқ битирувчи ёшлар шаънига эзгу тилаклар билдирилмоқда.
11 минг 500 нафардан зиёд ўқувчилар мактабни олтин медаль билан, 2 мингдан ортиғи эса кумуш медаль билан битирмоқда.
“Сизларнинг замонавий илм ва касб-ҳунарлар, она тили билан бирга хорижий тиллар, IT ва инновацион технологияларни, ижод ва тадбиркорлик соҳаларини пухта эгаллашингиз учун ҳозирги кунда 201 та олий ўқув юрти, 598 та техникум, кўплаб мономарказ ва технопарклар, кутубхоналар, маданият, санъат ва спорт муассасалари самарали фаолият кўрсатмоқда”, - дейди президент.
Мирзиёевга кўра, ёшлардан мактаб, устозлар ва ота-оналар, бутун халқ фақат эзгу ишлар ва ёрқин натижалар кутади.
“Ана шундай юксак ишончга доимо муносиб бўлинг! Интилиш, изланиш ва янгилик яратишдан асло чарчаманг! Мустақил ҳаёт сари илк қадамларингиз қутлуғ бўлсин, азиз ўғил-қизларим!”, - дея якунланган табрик.