https://sputniknews.uz/20250524/jsst-chekuvchilar-49523909.html
ЖССТ: Сўнгги 20 йилда дунёда чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди
ЖССТ: Сўнгги 20 йилда дунёда чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги 20 йилда дунё бўйича тамаки истеъмоли қарийб учдан бир қисмга қисқарган. Бу давр ичида чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, бу — 20 йил аввал кучга кирган Тамакига қарши курашиш бўйича ҳадли конвенция самараси.
2025-05-24T14:16+0500
2025-05-24T14:16+0500
2025-05-24T14:43+0500
дунёда
дунё янгиликлари
жсст
тамаки маҳсулотлари
саломатлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/970/82/9708243_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_2e4b7887cc410189794c3f66d6abe7fd.jpg
TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сўнгги 20 йилда дунё бўйича тамаки истеъмоли қарийб учдан бир қисмга қисқарган. Бу давр ичида чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, бу — 20 йил аввал кучга кирган Тамакига қарши курашиш бўйича ҳадли конвенция самараси.Қолаверса, тамаки тутуни пассив чекувчилар, яъни ён-атрофдаги инсонлар ҳаётини ҳам заҳарламоқда. Худди шу омил йилига 1,2 миллион нафардан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўляпти.ЖССТ барча аъзо давлатларни тамаки маҳсулотлари истеъмоли, ишлаб чиқарилиши, реализация ва тарғиботини қатъий тартибга солишга чақирмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/970/82/9708243_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_05d9ac6dcd5ab802658435f6fab3bbae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жсст чекувчилар
ЖССТ: Сўнгги 20 йилда дунёда чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди
14:16 24.05.2025 (янгиланди: 14:43 24.05.2025) ЖССТ барча аъзо давлатларни тамаки маҳсулотлари истеъмоли, ишлаб чиқарилиши, реализация ва тарғиботини қатъий тартибга солишга чақирмоқда.
TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сўнгги 20 йилда дунё бўйича тамаки истеъмоли қарийб учдан бир қисмга қисқарган. Бу давр ичида чекувчилар сони 300 миллион нафарга камайди,
дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.
ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, бу — 20 йил аввал кучга кирган Тамакига қарши курашиш бўйича ҳадли конвенция самараси.
Шунга қарамай, пасайиш тенденцияси хотиржамлик учун асос бўла олмайди. Чунки тамаки ҳануз дунё бўйлаб олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг асосий омили бўлиб қолмоқда. Яъни, ушбу иллат оқибатида йилига 8,7 миллион одам ҳаётдан кўз юммоқда.
Қолаверса, тамаки тутуни пассив чекувчилар, яъни ён-атрофдаги инсонлар ҳаётини ҳам заҳарламоқда. Худди шу омил йилига 1,2 миллион нафардан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўляпти.
ЖССТнинг қатъий хулосасига кўра, қайси турда ва қанча дозада бўлмасин, тамаки истеъмоли соғлиқ учун зарарли.
ЖССТ барча аъзо давлатларни тамаки маҳсулотлари истеъмоли, ишлаб чиқарилиши, реализация ва тарғиботини қатъий тартибга солишга чақирмоқда.