Ўзбекистон ва Россия ОТМлари ҳамкорлиги: 15 тадан зиёд ҳужжат имзоланди
12:15 23.05.2025 (янгиланди: 12:19 23.05.2025)
© Министерство высшего образования, науки и инновацийНа международной конференции в Намангане подписано более 15 документов

© Министерство высшего образования, науки и инноваций
Oбуна бўлиш
Наманган давлат университетида Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Наманганда ўтказилаётган Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро конференциясида 15 тадан зиёд ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
22-23 май кунлари Наманган давлат университетида Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
© Министерство высшего образования, науки и инновацийНа международной конференции в Намангане подписано более 15 документов

На международной конференции в Намангане подписано более 15 документов
© Министерство высшего образования, науки и инноваций
Ушбу анжуман икки мамлакат ўртасидаги таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, уни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Конференция доирасида икки давлатнинг олий таълим тизими вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда илмий марказлар мутасаддилари иштирок этди.
Қайд этилишича, охирги йилларда амалга оширилган қўшма лойиҳалар, ҳукуматлараро келишувлар ва мунтазам мулоқотлар икки томонлама ҳамкорликнинг самарали моделига айланган. Бугунги кунда Ўзбекистондаги Россия олий таълим муассасалари филиалларида 10 мингга яқин талабалар таҳсил олмоқда, уларга мингга яқин ўзбек ва россиялик профессор-ўқитувчилар биргаликда дарс бермоқда.
© Министерство высшего образования, науки и инновацийНа международной конференции в Намангане подписано более 15 документов

На международной конференции в Намангане подписано более 15 документов
© Министерство высшего образования, науки и инноваций
Яқин кунларда Тошкентда Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг филиали фаолият бошлаши режалаштирилган бўлиб, у ушбу нуфузли ОТМнинг хориждаги илк филиалига айланади. Шунингдек, Рус тили бўйича халқаро ташкилот ҳам Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйиш арафасида турибди.
Конференция доирасида қуйидаги муҳим тадбирлар ўтказилди:
Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг Фан ва таълим бўйича қуйи комиссияси йиғилиши;
икки томонлама учрашувлар ва тематик муҳокамалар;
педагогик кадрлар тайёрлаш, ўрта махсус таълим тизими ва илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш мавзуларида давра суҳбатлари;
тил ва маданиятнинг таълим ва жамиятдаги ролига бағишланган панел муҳокамалари.
© Министерство высшего образования, науки и инновацийНа международной конференции в Намангане подписано более 15 документов

На международной конференции в Намангане подписано более 15 документов
© Министерство высшего образования, науки и инноваций
Музокаралар якунлари бўйича 15 тадан ортиқ икки томонлама келишув ва меморандум имзоланиб, расмий қабул маросими ҳамда маданий дастур ташкил этилди.
Бугун иштирокчилар учун Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан танишув саёҳати уюштирилмоқда.