https://sputniknews.uz/20250523/eoii-mehnat-migratsiyasi-49512508.html
ЕОИИ давлатларида меҳнат миграциясининг сезиларли ўсиши кузатилди — ЕИК вазири
ЕОИИ давлатларида меҳнат миграциясининг сезиларли ўсиши кузатилди — ЕИК вазири
Sputnik Ўзбекистон
Миграция оқимларини назорат қилиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини таъминлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаш керак. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг миграция органлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида шундай деди.Бокуда ўтказилган йиғилиш иштирокчилари МДҲ мамлакатларидаги жорий миграция ҳолати, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари миграция сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
2025-05-23T13:20+0500
2025-05-23T13:20+0500
2025-05-23T13:20+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
миграция
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798238_0:130:3183:1920_1920x0_80_0_0_2dee45671c78827d1bb2923f79105c5e.jpg
TOШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Миграция оқимларини назорат қилиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини таъминлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаш керак. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг миграция органлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида шундай деди.Бокуда ўтказилган йиғилиш иштирокчилари МДҲ мамлакатларидаги жорий миграция ҳолати, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари миграция сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.Бахит Султанов ЕОИИ давлатларининг меҳнат миграцияси соҳасидаги қонунчилигининг Иттифоқ қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан олиб борилган мониторинг натижалари билан таништирди. Мониторинг шуни кўрсатдики, давлатлар юқори малакали мутахассислар оқимини рағбатлантириш каби чораларни кўрмоқда, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида давлат хизматларини рақамлаштиришда ҳам муваффақиятга эришмоқда.ЕИК вазири миграция оқимларини мониторинг қилиш ва меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини таъминлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарурлигига эътибор қаратди. У миграция соҳасини тартибга солишга қаратилган ҳар қандай қонунчилик ташаббуслари ЕОИИ тўғрисидаги шартнома нормаларига зид бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.Якунида Бахит Султанов Комиссия томонидан “Россия Федерациясида ЕОИИга аъзо давлатлар фуқароларининг меҳнат фаолияти ва ижтимоий таъминоти” номли рисола тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, у Иттифоқ давлатлари тилларига таржима қилинган ва ЕИК сайтида жойлаштирилган. ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари қонунчилиги бўйича ҳам шундай рисолалар яратиш режалаштирилгани айтилди.
https://sputniknews.uz/20250416/eoii-mamlakat-ishsizlik-48907003.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798238_226:0:2957:2048_1920x0_80_0_0_d67e55beefc49d65868c595fcfc3f13f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии меҳнат миграцияси
ЕОИИ давлатларида меҳнат миграциясининг сезиларли ўсиши кузатилди — ЕИК вазири
Миграция соҳасини тартибга солишга қаратилган ҳар қандай қонунчилик ташаббуслари ЕОИИ тўғрисидаги шартнома нормаларига зид бўлмаслиги кераклиги таъкидланди.
TOШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Миграция оқимларини назорат қилиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини таъминлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаш керак. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг миграция органлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида шундай
деди.
Бокуда ўтказилган йиғилиш иштирокчилари МДҲ мамлакатларидаги жорий миграция ҳолати, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари миграция сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
“Иттифоқ тўғрисидаги шартнома кучга кирганидан бери йиллик меҳнат миграцияси оқими учдан бирига ошди ва ўтган йили 1 миллион кишидан ўсди”, - деди ЕИК вазири.
Бахит Султанов ЕОИИ давлатларининг меҳнат миграцияси соҳасидаги қонунчилигининг Иттифоқ қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан олиб борилган мониторинг натижалари билан таништирди. Мониторинг шуни кўрсатдики, давлатлар юқори малакали мутахассислар оқимини рағбатлантириш каби чораларни кўрмоқда, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида давлат хизматларини рақамлаштиришда ҳам муваффақиятга эришмоқда.
ЕИК вазири миграция оқимларини мониторинг қилиш ва меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини таъминлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарурлигига эътибор қаратди. У миграция соҳасини тартибга солишга қаратилган ҳар қандай қонунчилик ташаббуслари ЕОИИ тўғрисидаги шартнома нормаларига зид бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
Якунида Бахит Султанов Комиссия томонидан “Россия Федерациясида ЕОИИга аъзо давлатлар фуқароларининг меҳнат фаолияти ва ижтимоий таъминоти” номли рисола тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, у Иттифоқ давлатлари тилларига таржима қилинган ва ЕИК сайтида жойлаштирилган. ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари қонунчилиги бўйича ҳам шундай рисолалар яратиш режалаштирилгани айтилди.