Владимир Путин Сергей Лавров ва Маргарита Симоньянга давлат мукофотларини топширди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В. Путина в Казахстан
Государственный визит президента РФ В. Путина в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2025
Oбуна бўлиш
Кремлда Россия давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Кремлда Россия Федерациясининг олий давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Россия президенти Владимир Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга энг олий “Авлиё апостол Андрей Первозванний" ордени топширди.
“Россия бош дипломати Сергей Викторович Лавровнинг истеъдоди, билими, тажрибаси, ақл-заковати унга мамлакатимизда ҳам, бутун дунёда ҳам, дўстлари орасида ҳам, бизда баъзан айтилганидек, геосиёсий мухолифлар орасида ҳам сўзсиз ҳурмат келтирди. Ва бундай эътироф замирида унинг Россияга содиқлиги, ҳар қандай шароитда унинг манфаатларини қатъий ҳимоя қилишга тайёрлиги ётади. Ватан равнақи йўлидаги кўп йиллик, кўлами ва мураккаблиги жиҳатидан ғоят улкан, машаққатли меҳнат. Сергей Викторович энг юксак мукофотларимиздан бири - Авлиё апостол Андрей Первозванний орденига сазовор бўлди”, — деди Владимир Путин.
ТИВ раҳбари мукофотдан кейинги нутқида ушбу мукофотни ТИВ ишига берилган баҳо сифатида қабул қилишини айтди.
“Сизнинг бу қарорингизни ташқи сиёсат йўналишида олдингизга қўяётган вазифаларни амалга ошириш бўйича бутун жамоамизнинг ишига берилган баҳо сифатида қабул қиламан. Орденни топшириш билан боғлиқ бугунги тадбир барча дўстларимни эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш муболағасиз давом этаётган халқаро майдонда юзага келган талабларни ҳисобга олган ҳолда янада фаол ишлашга илҳомлантиришига асло шубҳа қилмайман”, — деди Сергей Лавров.
"Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян III даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени билан мукофотланди.
Унга мазкур орден журналистикани ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этганлиги учун берилди.
“Мен бу мукофотни ҳали бу залга келмаган, лекин ундан кам бўлмаган ғайрат ва шижоат билан, ундан кам бўлмаган ватанпарварлик билан ишлаётган миллионлаб ватандошларим билан баҳам кўришни истардим”, — деди у ўз сўзида.
Путин давлат мукофотларини топшириш маросимини якунлар экан, йиғилганларга мурожаат қилиб, ниманидир ўргатишнинг энг яхши усули шахсий намуна кўрсатиш эканлигини таъкидлади.
Орден, медаль ва фахрий унвонлар билан мукофотланганлар орасида ҳарбийлар, учувчи-космонавтлар, жамоат ва диний ташкилотлар вакиллари, давлат арбоблари, мусиқачилар, журналистлар, кўп болали оналар, соғлиқни сақлаш, маданият, таълим ва саноат соҳалари ходимлари бор.
Янгиликлар лентаси
0