https://sputniknews.uz/20250522/islom-sivilizatsiya-markaz-miniatyura-49493160.html
Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га 20 тага яқин миниатюра чизилади
Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га 20 тага яқин миниатюра чизилади
Sputnik Ўзбекистон
Деворий суратни чизишда 100 га яқин рассом иштирок этади. 22.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-22T15:16+0500
2025-05-22T15:16+0500
2025-05-22T16:05+0500
жамият
ўзбекистон
маданият
ислом цивилизацияси маркази
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0d/32215766_0:0:753:424_1920x0_80_0_0_46604e8b1015d398c078b91f8aa513d5.jpg
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га 20 тага яқин миниатюра чизилади, дея хабар берди марказ матбуот хизмати. Қайд этилишича, миниатюралар Иккинчи Ренессанс даври экспозицияларининг “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”дан ўрин олади. Унинг қайд этишича, деярли икки ой давомида миниатюралардан иборат девор эскизи яратилди. Унда Ҳирот Бухоро, Самарқанд ва ҳинд миниатюра мактаблари асосида ишланган миниатюралар саралаб олинган. Айтилишича, деворий суратни чизишда 100 нафарга яқин рассом иштирок этади.Маълумот учун, мумтоз миниатюра мактаблари ичида Бухоро ва Самарқанд мактаблари алоҳида ўрин эгаллайди. Асарларда композицион қурилиш, архитектура, одамлар, жониворлар талқини ўзига хос услубда ишланган. “Миниатюра санъати” "UNESCO"нинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.
https://sputniknews.uz/20250420/rossiya-kompaniya-islom-tsivilizatsiya-markaz-audiogid-48967656.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2025
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
     https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0d/32215766_0:0:753:566_1920x0_80_0_0_754f740aef1eea855e5b834d27e43896.jpgSputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    жамият, ўзбекистон, маданият, ислом цивилизацияси маркази
жамият, ўзбекистон, маданият, ислом цивилизацияси маркази
Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га 20 тага яқин миниатюра чизилади
15:16 22.05.2025  (янгиланди: 16:05 22.05.2025) Деворий суратни чизишда 100 га яқин рассом иштирок этади.
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га 20 тага яқин миниатюра чизилади, дея хабар берди марказ 
матбуот хизмати.  Қайд этилишича, миниатюралар Иккинчи Ренессанс даври экспозицияларининг “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”дан ўрин олади. 
“Миниатюралар жойлаштириладиган деворнинг узунлиги 57 метр, бўйи бир метрли ганчкор безак билан ҳисоблаганда 5 метрни ташкил қилади. Девор бўйлаб жами 16-18 та миниатюра ўрин олиб, қўш саҳифаларни ҳисоблаганда 21 та миниатюрани ўз ичига олади”, — дейди санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Беҳзод Хожиметов. 
Унинг қайд этишича, деярли икки ой давомида миниатюралардан иборат девор эскизи яратилди. Унда Ҳирот Бухоро, Самарқанд ва ҳинд миниатюра мактаблари асосида ишланган миниатюралар саралаб олинган. 
“50 тага яқин миниатюралар орасида Шероз, Исфаҳон, Табриз миниатюра мактаблари услубида ишланганлари ҳам бор эди, аммо ўзимизнинг алломалар, тарихий воқеликлар акс этган расмлар танлаб олинди. Бундан ташқари ов, жанг каби манзаралардан воз кечилди. Сабаби деворий суратлар концепцияси биринчи ўринда цивилизациялар, шахслар ҳамда кашфиётлар мавзуларини ўз ичига олади”, — дея аниқлик киритди Хожиметов.
Айтилишича, деворий суратни чизишда 100 нафарга яқин рассом иштирок этади.
Маълумот учун, мумтоз миниатюра мактаблари ичида Бухоро ва Самарқанд мактаблари алоҳида ўрин эгаллайди. Асарларда композицион қурилиш, архитектура, одамлар, жониворлар талқини ўзига хос услубда ишланган. “Миниатюра санъати” "UNESCO"нинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.