Термиз ва Новосибирск биродар шаҳарларга айланиши кутилмоқда

© Depositphotos / Pavel DanilyukРукопожатие. Архивное фото
Рукопожатие. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2025
Oбуна бўлиш
Новосибирскда Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Термиз ва Новосибирск шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар муносабатлари ўрнатилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Новосибирск шаҳри мэри ўринбосари Ксения Антонова билан учрашди.
Қайд этилишича, Новосибирск Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратмоқда.
“Шаҳар мэрияси Ўзбекистон бош консулхонасининг шу йил июль ойида Новосибирскда Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади”, — дейилади хабарда.
Ксения Антонова ушбу тадбирни юқори савияда ўтказиш учун шаҳар раҳбарияти томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Шунингдек, Сурхондарё ва Новосибирск вилоятлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни инобатга олган ҳолда Термиз ва Новосибирск шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар муносабатларини ўрнатиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Женское рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2025
Новосибирсклик тадбиркорлар маҳсулотларни Сурхондарё орқали Афғонистонга экспорт қилмоқчи
Янгиликлар лентаси
0