Россия Эрон ва АҚШга ядровий келишувга эришишда ёрдам бермоқчи

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗдание Министерства иностранных дел РФ в Москве
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2025
Oбуна бўлиш
Андрей Руденко: агар музокаралар иштирокчилари рози бўлса, консенсусга эришишда ўз хизматларимизни таклиф қилишга тайёрмиз.
TOШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия Эрон ва АҚШга ҳозирда муҳокама қилинаётган ядровий масала бўйича эҳтимолий келишув тузиш масаласида консенсусга эришишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
"Эронлик дўстларимиз музокараларнинг ҳозирги босқичи ҳақида қисқача маълумот беришди, улар барчани қониқтирадиган келишувларга эришишга умид қилишмоқда. Биз бундай кайфиятни олқишладик ва агар барча томонлар ва музокаралар иштирокчилари рози бўлса, консенсусга эришишга ёрдам берадиган ўз хизматларимизни таклиф қилишга тайёрлигимизни яна бир бор билдирдик", — деди Теҳронга ташриф буюрган Руденко.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Москва Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокараларнинг ижобий якунланишига ва "ҳар икки томонни қониқтирадиган келишувлар тузилишига" умид қилаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Эрон муносабатларида содир бўладиган воқеалар Москва барқарор ва хавфсиз кўришни истаган минтақавий вазиятга ҳам таъсир қилади.
Руденконинг таъкидлашича, Россия Эрон томонига Эрон-АҚШ келишувида нафақат воситачи ролини ўйнашга тайёрлигини билдирган: "Россия аввалги ядровий келишувда ҳам ушбу келишувни амалга оширишнинг маълум жиҳатларини енгиллаштириш учун ёрдам берган, шунинг учун турли вариантлар мавжуд".
Эрон ва АҚШ тўғридан-тўғри бўлмаган музокараларнинг тўрт раундини ўтказди. Улардан охиргиси 11 май куни бўлиб ўтди.
Вступивший в должность президента США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2025
Трамп Эронга ядро қуроли бўйича ультиматум қўйди
Янгиликлар лентаси
0