Москва вилоятида совет, ўзбек ва рус модернизмига бағишланган кўргазма очилади

© Пресс-служба музея "Новый Иерусалим"Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
Выставка Свет между мирами в Музее Новый Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2025
Oбуна бўлиш
“Янги Қуддус" музейида “Оламлар орасидаги нур” кўргазмаси бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Москва вилоятидаги "Янги Қуддус" музейида “Оламлар орасидаги нур” кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар берди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.
“Янги Қуддус" музейида 30 май куни 1920-1930 йиллардаги совет, ўзбек ва рус модернизмининг кам ўрганилган жиҳатига бағишланган “Оламлар орасидаги нур” кўргазма лойиҳаси намойиш этилади. Қайд этилишича, бу совет музейининг барча қоидаларига зид равишда шакллантирилган иккита бетакрор сара тўпламларни бирлаштирган кўп йиллар давомидаги илк халқаро лойиҳадир.
Экспозицияга “Янги Қуддус" музейи ва Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси санъат музейи коллекцияларига мансуб 40 нафар рассомнинг 160 тадан ортиқ рангтасвир ва график асарлари киради. Улар орасида Александр Волков, Соломон Никритин, Александр Шевченко, Климент Редко ва бошқалар бор.
Ташкилотчиларнинг фикрича, “Оламлар орасидаги нур” кўргазмаси ХХ асрнинг 20-30 йилларидаги бадиий жараёнга унинг бутун мураккабликлари ва хилма-хиллиги билан янгича назар ташлаш имконини беради.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёвнинг қайд этишича, мазкур қўшма лойиҳа Россия ва Ўзбекистон дўстлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
“Янги Қуддус" музейи ва Қорақалпоғистон давлат санъат музейи сара тўпламларини бирлаштириб турадиган жиҳат шундан иборатки, бугунги кунда уларнинг “музей қурилишидаги” ўрни ва фондларининг мазмуни тўлиқ равишда ўрганилмаган. Қисман шу боис кўргазма устида ишлашга кенгайтирилган санъат арбоблари гуруҳи жалб этилди.
Кўргазма кураторлари:
“Янги Қуддус" музейининг Бадиий бўлими мудири Людмила Денисова;
Санъатшунос, ғоялар ижодкори ва сценарийлар муаллифи Елена Папченко;
Санъатшунослик фанлари номзоди Надежда Плунгян;
“Янги Қуддус" музейи Бадиий бўлимининг етакчи илмий ходими Лариса Чернилова.
Лойиҳанинг илмий маслаҳатчиси - санъатшунос, ХХ аср рус санъати соҳаси мутахассиси Александр Балашов.
© Пресс-служба музея "Новый Иерусалим"Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
Выставка Свет между мирами в Музее Новый Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2025
Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерованинг қайд этишича, кўргазма маданий меросга ҳурмат ва одатий ҳолга айланган бадиий талқин ҳикояларини қайта кўриб чиқишга интилишга асосланган ноёб музейлараро ҳамкорликнинг маҳсулидир.

“Бу кўп йиллар давомида “Янги Қуддус” музейи ва Савицкий музейи коллекциялари каби муҳим ва айни пайтда турли хил тўпламларни бирлаштирган биринчи халқаро лойиҳадир. Улар биргаликда санъат тарихининг унутилган ёки бузилган саҳифаларини очиб беради, бу бизга 1920-1930 йилларга нафақат авангард ва социалистик реализм ўртасидаги қарама-қаршилик сифатида, балки янги бадиий тил, ички эркинлик ва тажриба излаш даври сифатида қарашга имкон беради”, — дея аниқлик киритди Умерова.

Кўргазманинг алоҳида эътибор нуқтаси “музейлар қурилиши” тарихига қаратилган. Икки тўплам ҳам кўплаб санъат асарлари расмий маданий майдон сарҳадларидан ташқарида қолган шароитда шаклланган. Айнан Савицкий шарофати билан бундай кенг кўламли ва бетакрор тўпламни йиғишга муваффақ бўлинган.
Москва вилояти маданият ва туризм вазири Василий Кузнецовнинг айтишича, бир-биридан 2000 километрдан ортиқ масофада жойлашган икки минтақани ва умумий тарих саҳифалари билан боғланган икки мамлакатни бирлаштирган “Оламлар орасидаги нур” кўргазма лойиҳаси бугунги кунда энг муҳим халқаро маданий кўприкдир.
© Пресс-служба музея "Новый Иерусалим"Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
Выставка Свет между мирами в Музее Новый Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2025
Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
Экспозиция 1920-1930 йиллар рассомларининг изланишларини акс эттирувчи мавзуга оид бўлимлар кетма-кетлиги сифатида тузилган:
“Янги Шарқ мўйқалам усталари” бўлимида Шарқ ва миллий модернизм (Александр Волков, Николай Карахан, Ўрол Тансиқбоев ва бошқалар) қиёфасини шакллантирувчи асарлар тақдим этилган.
“Замон сиймолари” давр хроникаси сифатидаги портрет ва янги жамият типажларини ўрганишга бағишланган.
“2020–1930 йиллар метафизикаси” Климент Редко ва Соломон Никритинларнинг фалсафий изланишларига мурожаат этади, улар инсоннинг замон ва макондаги шиддатли ҳаракатлари, саноат ва табиат ўртасидаги кураш, фазовий ва ер кучларининг таранглашуви ҳамда радиотўлқинларнинг тебранишларини матода гавдалантиришга интилишган.
“Янги дунёнинг кашф этилиши. Рангтасвирчилар устахонаси бирлашмаси” бўлими саноат ишлаб чиқариши ва дизайнига бўлган қизиқиш манзарасида маънавий тажриба ва тарихнинг ҳақиқий маъноларини ташувчи сифатида дастгоҳли рангтасвирнинг аҳамиятини ҳимоя қилган рассомлар – Александр Шевченко, Ростислав Барто, Николай Витинг ва бошқаларнинг ижод йўлларига бағишланган.
© Пресс-служба музея "Новый Иерусалим"Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
Выставка Свет между мирами в Музее Новый Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2025
Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
“Бугун асарларимиз Нукус сарҳадларидан ташқарига чиқиб, Янги қуддус каби музейлар тўпламлари билан мулоқотга киришар экан, бу меросни давом эттириш – маданиятнинг жонли тўқимасини ташкил этувчи хилма-хиллик, тажриба, шахсий бадиий оҳанглар ҳақида гапириш нақадар муҳимлигини илғаймиз. Ишончим комилки, кўргазма минтақавий музейларнинг глобал бадиий жараённи сақлаш ва талқин қилишдаги ролини қайта англашга муҳим ҳисса бўлади”, — деди Нукус музейи директори Гулбаҳор Изентаева.
Таъкидланишича, товушли қурилмалар ҳам кўргазманинг бир қисмига айланади: ташриф буюрувчилар кўргазмада намойиш этилаётган рассомларнинг “овозларини” тинглаш мумкин бўлади, уларнинг чиқишлари мусиқа остида – мумтоз асарлардан тортиб то 1920–1930 йиллардаги совет бастакорларининг деярли унутилган асарларигача янграйди.
© Пресс-служба музея "Новый Иерусалим"Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"
Выставка Свет между мирами в Музее Новый Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2025
Выставка "Свет между мирами" в Музее "Новый Иерусалим"

“Экспозиция сценарийси даврнинг асосий муаммоларини тавсифловчи бадиий метафоралар кетма-кетлиги сифатида қурилган: макон ва замон чегараларининг кенгайиши, инсоннинг саноат дунёсидаги ўрни масаласи, янги метафизика, шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлар. Бу ерда томошабинга ҳар бир тўплам ҳақида тўлиқ тасаввур бериш мумкин бўлмаган вазифа қўйилмайди, балки кенг маънода замон қиёфаси ва келажак ғоялари борасида уларнинг дахлдорлиги ва мулоқоти маконлари очиб берилади”, — дея қайд этди кўргазма ҳаммуаллифи Надежда Плунгян.

Кўргазма доирасида илмий каталог нашр этилмоқда, сувенир маҳсулотлари туркуми муомалага чиқаришга тайёрланмоқда, катталар ва болалар учун мавзуга оид тадбирлар дастури шакллантирилган.
Маълумот учун, Савицкий музейи иштирокида иккита музей коллекциясини қиёсий таққослаш асосида яратилган шундай миқёсдаги аввалги музейлараро лойиҳа 1989 йилда бўлиб ўтган бўлиб, ўша кезлари Русский музей билан биргаликда “Парвозидан айрилган авангард” ("Авангард, остановленный на бегу") китоби нашр этилган эди.
Савицкий кундаликлари: замонавий технологиялар ёрдамида санъат қандай жонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2024
Савицкий кундаликлари: замонавий технологиялар ёрдамида санъат қандай жонланмоқда?
Янгиликлар лентаси
0