213 та ёғоч устуни: Хиванинг ноёб меъморий дурдонаси Жума масжиди қандай қурилган?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Хивада жойлашган Жума масжиди нафақат ўзининг қадимий тарихи, балки ноанъанавий меъморий ечимлари билан ҳам диққатга сазовор. Ушбу мақолада масжид тарихи ва бетакрор хусусиятлари билан танишишингиз мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Мусулмон шаҳарларида кўпинча шаҳарнинг обрў-эътибори ундаги жума масжиди — бош масжиднинг мавжудлиги билан ўлчанган. Шаҳар ҳокимлари масжидларни меъморий ва бадиий жиҳатдан барчага намунали қилиб қуришга ҳаракат қилган. Бу орқали улар бошқа шаҳарлардан устун эканини кўрсатишга интилишган.
Хиванинг юрагида жойлашган Жума масжиди айни шундай ибратли намуналардан бири ҳисобланади. У ўзининг ноанъанавий ва ҳатто архаик (қадимий) меъморий ечими билан ажралиб туради. Бу масжидда минг йиллик тарихнинг эзгу излари сақланган.

Порталсиз, гумбазсиз, аммо ҳайратомуз

Жума масжиди меъморий жиҳатдан ўзига хос. Унда на портал, на гумбаз, на галерея ва на анъанавий ички ҳовли мавжуд. Масжидга уч томондан киравериш бор. Кириш қисмидаги бронза безакли, катта ҳойнаҳой ёғоч эшиклар зиёратчиларнинг эътиборини дарҳол ўзига тортади.
Ичкарига кирилса, бинодан ноодатий шаклда — тўғри тўртбурчак эмас, балки трапециясимон ёки бир томони қисқартирилган шаклда экани кўрилади. Масжиднинг бутун майдони бўйлаб 213 та ўйма безакли ёғоч устун жойлашган. Шу сабабли масжид кўпинча “Марказий Осиёнинг Кордобаси” деб аталади.

Устунлардаги тарих

Масжиддаги энг қадимий устунлар III–X асрларда Хоразм пойтахти бўлган Кят шаҳридан олиб келингани тахмин қилинади. Тўртта устунда арабча насх хатидан фойдаланилган ёзувлар мавжуд бўлиб, улар Ичан-Қалъа ҳудудидаги Боғбонли масжиди устунларига ўхшайди.
Устунлар XIV, XVI ва XVIII асрларда турли ҳунармандлар томонидан қўлда ишланган. Улар ўзаро ўхшамайди, ҳар бири ўзига хос нақш ва шаклга эга. 21 та устунда арабча ёзувлар бор. Аксарият устунларда гулдек нақшлар билан безатилган. Уларнинг бирида ҳижрий 716 йил (милодий 1316 ёки янги ҳисобда 1510 йил) деб ёзилган сана бор. Бундай катта ёшга эга бўлган, санъат асарига айланган устунлар масжидга юксак тарихий қиймат бахш этади.
Айтишларича, турли устунлар ҳар хил бинолар бузилишидан қолган материаллардан қурилган экан. Қурилишда аҳоли ўз ҳиссасини қўшган, яъни кимдир меҳнат қилса, бошқа биров қурилиш буюмларини келтирган, ёғоч ўймакорлиги усталарини ёллаган. Орадан ўтган юзлаб йиллар устунларни яроқсиз ҳолга келтирган. Шунингдек, ўрнига бошқа устунлар ҳам ўрнатилган. Шу сабабли масжид устунлари турли даврларга тегишли.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
1/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
2/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
3/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
4/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
5/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
6/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
7/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
8/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
9/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
10/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
11/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
12/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
13/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
14/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
15/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
16/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
17/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
Джума-мечеть в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
18/18

Масжид ва уни ўраб турган муҳит

Расмий манбаларга кўра, Жума масжиди XVIII аср охирида қурилган. Аммо машҳур араб географи Мукаддасийнинг маълумотларига кўра, бу ердаги масжид тарихи X асрга бориб тақалади.
Масжиднинг шимол томонидан Палвон Қори кўчаси очилади. Бу ерда 33 метр баландликдаги минора қад кўтарган. Жанубий деворида эса сталактитсимон ниши ва ҳажмий мрамор лавҳа жойлашган бўлиб, унда масжиднинг даромад манбалари ва вакф мулклари қайд этилган. Масжиднинг шимоли-шарқий бурчаги олдида эса Қози Калон мадрасаси жойлашган бўлиб, бу ерда илгари турли илм-фанлар ўргатилган.
Жума масжиди — Хиванинг юрагидаги тарихий ва меъморий дурдона. Унинг ҳар бир устуни, ҳар бир эшиги ва ҳар бир санаси асрлар оша яшаб келаётган маънавий бойликдир. Бундай ёдгорликларни асраш ва келажак авлодларга етказиш — ҳам маънавий бурч, ҳам миллий фахрдир.
Янгиликлар лентаси
0