Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК вазири: Транспорт ва логистика – барқарор Евроосиё интеграциясининг асосий элементлари

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОткрытие транспортно-логистического центра "Уральский"
Открытие транспортно-логистического центра Уральский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2025
Oбуна бўлиш
Вазир жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар фонида барқарор логистика занжирлари, инфратузилма алоқаси ва транспорт саноатининг рақамли трансформацияси алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) транспорт ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев Дубайда (БАА) бўлиб ўтган 12-Глобал логистика конференциясининг ялпи мажлисида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) транспорт-логистика маконини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Вазир жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар фонида барқарор логистика занжирлари, инфратузилма алоқаси ва транспорт саноатининг рақамли трансформацияси алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Бу йўналишлар Иттифоққа аъзо давлатлар иқтисодиётларининг рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорларига интеграциялашувига асос бўлмоқда.
“Бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам келишилган қарорлар ва инфратузилмага сармоя киритиш зарур. Самарали, узлуксиз ва рақамли логистика йўналишларини шакллантириш ЕОИИ учун ҳам, ҳамкорларимиз учун ҳам устувор вазифадир”, - деди вазир.
Арзибек Кожошев, шунингдек, ЕИК томонидан транспорт ва логистика соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ЕОИИ институционал ташаббуслари: e-CMR’ни жорий этиш, интеллектуал транспорт тизимларини ривожлантириш, Евроосиё транспорт коридорларини ривожлантириш комплекс режасини амалга ошириш бўйича маълумотларни тақдим этди.
“Транспорт ва логистика – замонавий дунё тараққиётининг драйвери. Уларнинг ишончлилигига нафақат етказиб бериш тезлиги, балки иқтисодиёт барқарорлиги, озиқ-овқат ва саноат хавфсизлиги, мамлакатлар ўртасидаги ишонч ҳам боғлиқ”, – деди Арзибек Кожошев.
Вазир глобал логистика архитектурасини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлар билан мулоқотни чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК Ўзбекистон билан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
Янгиликлар лентаси
0