Рақобат қўмитаси 17 мингдан ортиқ ноқонуний реклама аниқлади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишДемонтаж рекламы
Демонтаж рекламы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2025
Oбуна бўлиш
Аниқланган қонунбузарликлар бўйича 200 га яқин субъектга нисбатан тегишли тартибда молиявий чоралар қўлланилган.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даврида ўтказилган мониторингларда 17 641 та рекламада камчиликлар аниқланган ва бартараф этилган.
Қўмита ҳисоботида айтилишига кўра, асосий қоидабузарлик турлари қуйидагича:
185 та ноқонуний реклама ахбороти тарқатиш фаолияти бўйича;
150 та дори воситалари препаратларга оид рекламалар;
337 та савдо ва умумий овқатланиш объектларида тамаки, алкоголь маҳсулотларига тегишли рекламалар;
10 та реклама объектлари тарихий-маданий архитектура ёдгорликларида жойлаштирилган;
27 та тегишли рухсатномага эга бўлмасдан “Умра” зиёратини реклама қилиш ҳолати;
103 та овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний реклама қилиш;
90 та веб сайт ноқонуний реклама тарқатгани учун блоклаш чоралари кўрилган.
25 ҳолатда ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан ноқонуний реклама қилиш аниқланган.
Шунингдек, реклама берувчилар томонидан тақдим этилган реклама эскизларини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан 305 та экспертиза ва таҳлиллар ўтказилиб, уларнинг 81 таси бўйича реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги ҳақида хулосалар берилган.
Благотворительная программа Поезд надежды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
“Реклама тўғрисида”ги янги қонунда нималар тақиқланган?
Янгиликлар лентаси
0