https://sputniknews.uz/20250516/mirziyoev-turkiya-delegatsiyasi-49376523.html
Мирзиёев Туркия делегациясини қабул қилди — муҳокама қилинган масалалар
Мирзиёев Туркия делегациясини қабул қилди — муҳокама қилинган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 15 май куни Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида юксак мартабали меҳмон Мирзиёевга Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
2025-05-16T10:18+0500
2025-05-16T10:18+0500
2025-05-16T10:25+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркия
шавкат мирзиёев
режеп таййип эрдоған
учрашув
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/10/49375729_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a8e12d80637d54aa896f42ac381d351c.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 15 май куни, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашув аввалида юксак мартабали меҳмон Мирзиёевга Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.Инновациялар, энергетика, саноат, фармацевтика, тўқимачилик, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, кооперация лойиҳаларининг янги портфели ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
https://sputniknews.uz/20250425/tanzila-narbaeva-turkiya-buyuk-millat-majlisi-49039313.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/10/49375729_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b0e8e067a87561bab4475237fbd25bf8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев туркия
Мирзиёев Туркия делегациясини қабул қилди — муҳокама қилинган масалалар
10:18 16.05.2025 (янгиланди: 10:25 16.05.2025) Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 15 май куни, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Учрашув аввалида юксак мартабали меҳмон Мирзиёевга Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Кеча Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес мулоқоти ва кўргазманинг самарали натижалари юксак баҳоланди. Товар айирбошлашни, шу жумладан Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар номенклатурасини кенгайтириш орқали янада кўпайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди.
Инновациялар, энергетика, саноат, фармацевтика, тўқимачилик, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, кооперация лойиҳаларининг янги портфели ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.