Самарқандда тарихий обидалар йўналиши бўйлаб икки қаватли автобуслар йўлга қўйилди

© SputnikВ Самарканде запустили двухэтажные автобусы по маршруту исторических объектов
В Самарканде запустили двухэтажные автобусы по маршруту исторических объектов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Сайёҳлик автобуслари айланма йўналиш бўйлаб ҳаракатланади ва шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларини қамраб олади.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Самарқандда тарихий обидалар йўналиши бўйлаб икки қаватли автобуслар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига сайёҳлик компанияси вакили Азиз Исмоилов маълум қилди.
Сайёҳлик автобуслари айланма йўналиш бўйлаб ҳаракатланади ва шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларини қамраб олади:
Амир Темур мақбараси;
Регистон майдони;
Улуғбек расадхонаси;
Хўжа Дониёр мақбараси;
Шоҳи Зинда зиёратгоҳи.
Исмоиловнинг қайд этишича, икки қаватли автобуслар шаҳар бўйлаб кундузи соат 10:00 дан 17:00 гача, кечқурун - 20:00 дан 23:00 гача қатнайди.
Автобуслар орасидаги интервал бир соат. Чипта нархи катталар учун 100 минг сўм, болалар учун 50 минг сўм. Чипта бутун кун давомида амал қилади ва маршрутдан бепул фойдаланиш имконини беради.
Айтилишича, меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортидан, хусусан, электробуслардан ҳам фаол фойдаланмоқда. Яқинда уларда бепул Wi-Fi ишга тушди.
Вилоят транспорт бошқармаси вакили Шерзод Халиловнинг хабар беришича, янги хизмат тест режимида ишга туширилган бўлиб, ҳозирда “Бу электробусда Wi-Fi бор” ёзуви туширилган стикерлар ўрнатилган битта йўналишда мавжуд. Синовлар якунлангач, барча 100 та электробусда бепул интернет мавжуд бўлади.
Памятный комплекс Шахи-Зинда в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2025
Шоҳи Зиндага виртуал саёҳат қилиш имконияти яратилади
Янгиликлар лентаси
0