Сўзсиз ҳикоя қилиш санъати: ОАВда фотосурат қандай бўлиши керак — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Суратнинг асосий вазифаси — томошабин эътиборини жалб қилиш, дейди мутахассис.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Жаҳон тиллари университетида бўлиб ўтган SputnikPRO маҳорат дарсида “Россия сегодня” медиагуруҳининг Бирлашган фотоахборот дирекцияси директори Александр Штол ўз касбий тажрибаси билан ўртоқлашди.
“Фотосурат “стоппер” бўлиши керак — яъни одам уни кўриб тўхтасин. Энг қимматли сурат — бу изоҳсиз ҳамма нарсани англатувчи сурат”, — дейди мутахассис.
Штолнинг сўзларигиа кўра, ҳар бир кадр учта саволга жавоб бериши керак: нима? қаерда? қачон?
“Ҳозир биз буни амалга ошира оламиз. Масалан, бизнинг медиагуруҳимизда махсус жамоа бор, улар суратларни таърифлайди. Баъзан бизда муаллиф ёки суратга олинган жой ҳақида маълумот бўлмайди — ана шунда оғир архив ишлари бошланади. Баъзан мана шу ишлардан бутун ҳаётий ҳикоялар — ҳеч бўлмаганда мақола, балки бутун китоб ҳам туғилади”, — деди мутахассис.
Шунингдек у фотомухбир жисмонан бақувват бўлиши кераклигини эслатди: “Баъзан 20 кг аппарат билан нафақат юриш, балки югуришга ҳам тўғри келади.”
SputnikPRO – Sputnik агентлигининг журналист ва блогерлар, матбуот котиблари ва талабалар учун семинар, маъруза ва маҳорат дарсларидан иборат халқаро таълим дастури.
Янгиликлар лентаси
0