Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида норасмий ва яширин иқтисод улуши қандай?

Oбуна бўлиш
Миллий статистика агентлигига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон ЯИМида кузатилмайдиган иқтисод улуши 32 фоизни ташкил қилган.
Уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг ялпи қўшилган қиймати ҳажми 78 795,3 млрд сўмни ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,6 фоизга тенг бўлди.
Яширин иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати ҳажми эса 28 022,4 млрд сўмни ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8,4 фоизни ташкил этди. Уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмининг тармоқлар бўйича таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 84,1 фоизни, қурилиш 41,5 фоизни, хизматлар соҳаси 36,2 фоизни ва саноат 8,5 фоизни ташкил этган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0