“МИСиС” МТТУ Олмалиқ филиали ва Ухань фан ва технология университети ҳамкорлик бошлади
© Филиал НИТУ МИСИСФилиал НИТУ МИСИС в городе Алмалык и Уханьский университет науки и технологий (КНР) заключили стратегическое соглашение о сотрудничестве, которое открывает новые перспективы в сфере образования, науки и международного обмена.

© Филиал НИТУ МИСИС
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Хитой фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичига олиб чиқувчи ҳужжат имзолади.
TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россиянинг “МИСиС” Миллий технологик тадқиқот университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиали ва Хитойнинг Ухань фан ва технология университети ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Қайд этилишича, имзоланган ҳужжат таълим, фан ва халқаро алмашинув соҳасида янги истиқболларни очишга қаратилган. Шунингдек, у таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг малакасини оширишга ҳисса қўшишда муҳим қадам бўлади.
Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири талабалар алмашинуви бўлиб, бу таълим дастурлари уфқларини кенгайтиради ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлайди.
“МИСиС” МТТУ филиали талабалари Хитой таълим тизими, шунингдек, илғор илмий ва техник ишланмалар билан танишиб, Ухань университетида таҳсил олишлари мумкин бўлади. Ўз навбатида, Ухань университети талабалари Ўзбекистонда билимларини кенгайтириб, Олмалиқда ўқиш учун ноёб имкониятга эга бўлишади”, — дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
Ҳар икки томон ўқитувчилари қуйидаги алмашинув дастурларда иштирок этишади:
ўқитишнинг янги услубларини жорий этиш;
ўзаро тажриба алмашиш;
ўқув-услубий материалларни биргаликда ишлаб чиқиш.
Қайд этилишича, Ухань фан ва технология университети муҳандислик, материалшунослик ва янги технологиялар соҳасидаги ютуқлари билан машҳур. "МИСиС” МТТУ эса металлургия, наноматериаллар ва юқори технологияли тадқиқотлар соҳасида етакчи. Иккала томоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари саноатда ҳам, академик тадқиқотларда ҳам қўлланилиши мумкин бўлган инновацион ечимларни яратишга ёрдам беради.
“Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган қўшма лабораториялар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу лабораториялар нафақат ўқув мақсадига хизмат қилади, балки жаҳон андозалари даражасида илмий тадқиқотлар олиб боришнинг муҳим марказларига айланади”, — дейилган хабарда.
Айтилишича, улар ҳар икки мамлакатда юқори технологияли саноатни ривожлантиришга катта таъсир кўрсатадиган инновацион илмий лойиҳаларни ишлаб чиқади.
“Ўзаро билим, илғор технологиялар ва тажриба алмашиш нафақат таълим сифатини ошириш, балки, икки мамлакатнинг юқори технологияли саноатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган илмий тадқиқотларни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Бу ҳамкорлик таълим ва илм-фан соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой муносабатларини мустаҳкамлаш, маданиятлар ва технологиялар чорраҳасида фаолият юритадиган олимлар, муҳандислар ва мутахассисларнинг келажак авлодлари учун янги истиқболларни очиш, глобал муаммоларга ечим яратишда муҳим босқич бўлади”, — дея қайд этилган хабарда.
"МИСиС” МТТУнинг Олмалиқ шаҳридаги филиали директори, техника фанлари доктори Фарходбек Умаровга Ухань фан ва технология университети (ХХР) профессори фахрий унвони берилди.
Бу юксак эътироф унинг халқаро илмий-таълим ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда муҳандислик-техника фанлари йўналишида ўқув ва илмий изланишлар олиб боришдаги фаолияти натижасидир. Профессор унвони Умаровга фан, инновациялар ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги фаол фаолияти учун берилди.