https://sputniknews.uz/20250510/jizzax-paleolit-neolit-davrlari-arxeologik-maskanlar-49305861.html
Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўгат қишлоғининг ғарбий қисмида сўнгги палеолит даврига оид ибтидоий кишиларнинг яшаш макони қайд этилди. Изланишларнинг дастлабки таҳлиллари бу ҳудудда минг йиллар аввал инсонлар доимий ёки мавсумий истиқомат қилганини кўрсатмоқда.Қоропчи қишлоғининг шимолий этакларида эса неолит даврига мансуб иккита янги макон аниқланди. Топилган манзиллар инсониятнинг деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади.Ёнбоштут қишлоғи шимолида жойлашган “Бешбулоқ” номли макон ҳам неолит даврига тегишли бўлиб, бу ерда қадимги жамиятларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётига доир излар топилган.
2025-05-10T19:10+0500
2025-05-10T19:10+0500
2025-05-10T19:31+0500
маданият
ўзбекистон
жиззах
маданий мерос агентлиги
археологик топилма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0a/49305393_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_5db877f99891dd621de9a036735fed00.jpg
TOШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Тадқиқотлар жараёнида тарихий аҳамиятга эга қатор археологик манзиллар аниқланди:Таъкидланишича, мазкур археологик топилмалар Ўзбекистон ҳудудида энг ибтидоий одамларнинг яшаш тарихини ўрганишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.Тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Келгусида топилмаларнинг илмий таҳлиллари асосида каталоглар, мақолалар ва кўргазмалар тайёрланиши режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0a/49305393_70:0:1210:855_1920x0_80_0_0_f9cc41f1a4c676c5eab7c796c7f4338f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиззах палеолит неолит археологик масканлар
жиззах палеолит неолит археологик масканлар
Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
19:10 10.05.2025 (янгиланди: 19:31 10.05.2025) Топилмаларнинг илмий таҳлиллари асосида каталоглар, мақолалар ва кўргазмалар тайёрланиши режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати
хабар берди. 28 апрелдан 6 майгача агентлик ҳамда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти Тош даври бўлими ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган Нурота тоғ тизмасининг шимоли-ғарбий қисмида дала тадқиқот-қидирув ишлари олиб борилди.
Тадқиқотлар жараёнида тарихий аҳамиятга эга қатор археологик манзиллар аниқланди:
Ўгат қишлоғининг ғарбий қисмида сўнгги палеолит даврига оид ибтидоий кишиларнинг яшаш макони қайд этилди. Изланишларнинг дастлабки таҳлиллари бу ҳудудда минг йиллар аввал инсонлар доимий ёки мавсумий истиқомат қилганини кўрсатмоқда.
Қоропчи қишлоғининг шимолий этакларида эса неолит даврига мансуб иккита янги макон аниқланди. Топилган манзиллар инсониятнинг деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади.
Ёнбоштут қишлоғи шимолида жойлашган “Бешбулоқ” номли макон ҳам неолит даврига тегишли бўлиб, бу ерда қадимги жамиятларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётига доир излар топилган.
Таъкидланишича, мазкур археологик топилмалар Ўзбекистон ҳудудида энг ибтидоий одамларнинг яшаш тарихини ўрганишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Келгусида топилмаларнинг илмий таҳлиллари асосида каталоглар, мақолалар ва кўргазмалар тайёрланиши режалаштирилган.