https://sputniknews.uz/20250509/galaba-qadri-zulfiya-zokirova-49292868.html
Ғалаба қадри: Зулфия Зокирова авлодлар хотирасида
Ғалаба қадри: Зулфия Зокирова авлодлар хотирасида
Sputnik Ўзбекистон
Севимли Зулфия ая ҳақидаги хотираларни неваралари ҳамда чеваралари жуда қадрлашади ва улар бу хотираларни Sputnik Ўзбекистон билан ўртоқлашдилар.Бугун Зулфия Зокирова ва унинг оиласига бағишланган “Матонат мадҳияси” тарихий ёдгорлиги Тошкентдаги “Ғалаба” боғини безаб турибди. У ҳақда китоб ёзилган ва фильм суратга олинган, “Шон-шуҳрат музейи”да унга ва унинг ўғилларига бағишланган бурчак ташкил этилган, пойтахтдаги ёдгорликка ўхшаш ҳайкаллар Ўзбекистон вилоятларида ҳам ўрнатилган. Унинг авлодларининг бу хотира бардавом бўлишига, унинг ҳаёт йўли барча учун жасорат намунаси бўлиб хизмат қилишига ишончи комил.
2025-05-09T21:10+0500
2025-05-09T21:10+0500
2025-05-09T21:10+0500
улуғ ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги
видео
ўзбекистон
иккинчи жаҳон уруши
9 май - ғалаба байрами, хотира ва қадрлаш куни
хотира куни
хотира
ғалабанинг 80 йиллиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/09/49268353_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_a997a095f6d550a42e68c3ca9c9e7525.jpg
Севимли Зулфия ая ҳақидаги хотираларни неваралари ҳамда чеваралари жуда қадрлашади ва улар бу хотираларни Sputnik Ўзбекистон билан ўртоқлашдилар.Бугун Зулфия Зокирова ва унинг оиласига бағишланган “Матонат мадҳияси” тарихий ёдгорлиги Тошкентдаги “Ғалаба” боғини безаб турибди. У ҳақда китоб ёзилган ва фильм суратга олинган, “Шон-шуҳрат музейи”да унга ва унинг ўғилларига бағишланган бурчак ташкил этилган, пойтахтдаги ёдгорликка ўхшаш ҳайкаллар Ўзбекистон вилоятларида ҳам ўрнатилган. Унинг авлодларининг бу хотира бардавом бўлишига, унинг ҳаёт йўли барча учун жасорат намунаси бўлиб хизмат қилишига ишончи комил.Мағмура Файзиева — Зулфия Зокированинг невараси. Бугун у оила вакиллари орасида бувисини ҳаётлигида кўрган ягона шахс. Унинг хотиралари, айниқса, қимматли, чунки ҳар сафар катта дастурхон атрофида йиғилишганда, Мағмура Ортиқовнани тинглаб, Зулфия Зокированинг ҳаёти ҳақида барча тафсилотларни эслаб қолишга ҳаракат қилишади.Фарҳод Маҳамаджонов — Зулфия Зокированинг чевараси. Болалигидан у оилавий хотиралардан ҳикоялар тинглашни яхши кўрган, айниқса, бувиси Ҳидоят ва отаси Турғуннинг уруш йиллари, Зулфия аянинг маҳалладаги қўшниларини меҳмон қилиб, сут ва озиқ-овқатни баҳам кўриши, эркакларча белига рўмол боғлаб, ҳеч қандай оғир ишдан қўрқмагани ҳақидаги ҳикояларини тинглашни яхши кўрарди. У нима бўлишига қарамай, кечиримли бўлиш ва ҳаётни севишни ўргатганини тинглашни яхши кўрарди.Бундай хотиралар орасида қадрли ва ёрқин ҳикоялар бор. Улардан бири Зулфия Зокированинг ўғиллари урушга кетаётганда “Фронтдан қайтганида охиригача ейиши учун” деб тишлатилган нонлар ҳақида – ўша пайтларда шундай анъана бор эди. Уруш пайтида очлик бўлган ва неваралар нон ҳақида билиб қолиб, уларнинг ҳаммасини катталардан яширинча еб қўйишган.Кўзда ёшсиз эслаш қийин бўлган жуда ғамгин ҳикоялар ҳам бўлган, масалан, Зулфия ая ҳар кеча ўғилларини эслаб йиғлаган.Фарҳод Махамаджоновнинг ишончи комилки, ҳатто уйи ҳовлисидаги йўлакларда ҳам Зулфия аянинг хотираси сақланиб қолган.Севимли Зулфия ая ҳақидаги қадрли ва нурли хотиралар — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/09/49268353_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_f3ac514a729b97828593c4bac534bce6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғалаба зулфия зокирова
Ғалаба қадри: Зулфия Зокирова авлодлар хотирасида
Эксклюзив
Зулфия Зокирова Иккинчи жаҳон уруши йилларида 5 нафар ўғлидан айрилган, келинлари бева қолган, уларнинг фарзандлари эса етим бўлган.
Севимли Зулфия ая ҳақидаги хотираларни неваралари ҳамда чеваралари жуда қадрлашади ва улар бу хотираларни
Sputnik Ўзбекистон билан ўртоқлашдилар.
Бугун Зулфия Зокирова ва унинг оиласига бағишланган “Матонат мадҳияси” тарихий ёдгорлиги Тошкентдаги “Ғалаба” боғини безаб турибди. У ҳақда китоб ёзилган ва фильм суратга олинган, “Шон-шуҳрат музейи”да унга ва унинг ўғилларига бағишланган бурчак ташкил этилган, пойтахтдаги ёдгорликка ўхшаш ҳайкаллар Ўзбекистон вилоятларида ҳам ўрнатилган. Унинг авлодларининг бу хотира бардавом бўлишига, унинг ҳаёт йўли барча учун жасорат намунаси бўлиб хизмат қилишига ишончи комил.
Мағмура Файзиева — Зулфия Зокированинг невараси. Бугун у оила вакиллари орасида бувисини ҳаётлигида кўрган ягона шахс. Унинг хотиралари, айниқса, қимматли, чунки ҳар сафар катта дастурхон атрофида йиғилишганда, Мағмура Ортиқовнани тинглаб, Зулфия Зокированинг ҳаёти ҳақида барча тафсилотларни эслаб қолишга ҳаракат қилишади.
“Бувим ҳар доим рост гапиришга ўргатган. У жуда меҳрибон ва қаҳрамон аёл эди. Ҳар баҳор байрам бўлганда бувим ясаниб оларди ва “Ҳозир болаларим келади”, деб айтарди. Кейин келишларини пойлаб ўтирарди. Бувим болаларини ўлган деб ўйламаган”, - деб эслайди у.
Фарҳод Маҳамаджонов — Зулфия Зокированинг чевараси. Болалигидан у оилавий хотиралардан ҳикоялар тинглашни яхши кўрган, айниқса, бувиси Ҳидоят ва отаси Турғуннинг уруш йиллари, Зулфия аянинг маҳалладаги қўшниларини меҳмон қилиб, сут ва озиқ-овқатни баҳам кўриши, эркакларча белига рўмол боғлаб, ҳеч қандай оғир ишдан қўрқмагани ҳақидаги ҳикояларини тинглашни яхши кўрарди. У нима бўлишига қарамай, кечиримли бўлиш ва ҳаётни севишни ўргатганини тинглашни яхши кўрарди.
Бундай хотиралар орасида қадрли ва ёрқин ҳикоялар бор. Улардан бири Зулфия Зокированинг ўғиллари урушга кетаётганда “Фронтдан қайтганида охиригача ейиши учун” деб тишлатилган нонлар ҳақида – ўша пайтларда шундай анъана бор эди. Уруш пайтида очлик бўлган ва неваралар нон ҳақида билиб қолиб, уларнинг ҳаммасини катталардан яширинча еб қўйишган.
Кўзда ёшсиз эслаш қийин бўлган жуда ғамгин ҳикоялар ҳам бўлган, масалан, Зулфия ая ҳар кеча ўғилларини эслаб йиғлаган.
Фарҳод Махамаджоновнинг ишончи комилки, ҳатто уйи ҳовлисидаги йўлакларда ҳам Зулфия аянинг хотираси сақланиб қолган.
“Баъзида эрталаб турсам, шу йўлаклар бўйлаб юраман ва ўйлайман: “Балки, менинг оёқларим катта бувим юрган жойларни босаётгандир”. Отам ҳам ҳар куни эрталаб шундай юрарди. Мен ҳали ёш эдим, нега доим бундай юраётганини тушунмасдим. Бу унинг хотираси экани маълум бўлди. Шунинг учун мен йўлакчаларни шу туришича қолдирганман, тегмаганман ва кенжа ўғлимга ҳам уларни хотира сифатида сақлашни васият қилганман”, - дейди у.
Севимли Зулфия ая ҳақидаги қадрли ва нурли хотиралар — Sputnik Ўзбекистон видеосида.