Ўзбекистон ва Россия гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик бошлади

© ООО "Российский красный крест"Российский Красный Крест и Общество Красного Полумесяца Узбекистана подписали соглашение о взаимопонимании.
Российский Красный Крест и Общество Красного Полумесяца Узбекистана подписали соглашение о взаимопонимании. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2025
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат аҳолининг заиф қатламларига ёрдам кўрсатади.
TOШКЕНТ, 8 май — Sputnik. "Россия Қизил Хоч" Бутунроссия жамоат ташкилоти ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ўртасида ўзаро англашув шартномаси имзоланди, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
Ҳамкорлик шартномаси гуманитар ёрдам соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Миллий жамиятлар ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, семинар ва тренинглар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро форумларда иштирок этишни режалаштирган.
“Шартнома уч йил муддатга амал қилади ва ўзаро розилик билан автоматик равишда узайтирилади. Бу инсонпарварлик ва ўзаро ҳурматга асосланган барқарор ҳамкорлик йўлидаги муҳим қадамдир”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, режалардан қуйидагилар жой олган:
Аҳолининг заиф қатламларига ёрдам кўрсатиш;
кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг Асосий тамойилларини тарқатиш бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
Оилавий алоқаларни тиклаш бўйича ҳамкорлик;
Жамиятларнинг фавқулодда вазиятларга чидамлилигини кучайтириш.
“Биргаликда ишлаш орқали биз ёрдам кўламини кенгайтиришимиз, кўнгиллиларнинг тайёргарлигини яхшилашимиз ва фавқулодда вазиятларда самаралироқ жавоб беришни таъминлаймиз. Ишонаманки, бизнинг ҳамкорлигимиз янги гуманитар ечимлар, Россия, Ўзбекистон ва ундан ташқаридаги инсонлар дуч келаётган муаммоларга биргаликда жавоб бериш учун мустаҳкам платформага айланади”, — деди Россия Қизил Хоч ташкилоти раиси Павел Савчук.
Айтилишича, ташкилот делегацияси аллақачон Тошкентда учрашувлар ўтказган, ташриф Самарқандда давом этади.
Янгиликлар лентаси
0