Великая Отечественная война - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2025
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
2025 йилда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги кенг нишонланади. Ўзбекистонда байрам шарафига юбилей медали таъсис этилди, фахрийларнинг уй-жойлари таъмирланади, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади.

Нацистлар неваралари Европада ҳокимият тепасида — видео

Oбуна бўлиш
Нацистларнинг авлодлари яна ҳокимиятда.
Бу йил дунё фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигини нишонламоқда. Ғарб сиёсатчилари аллақачон Москвада бўлажак тадбирлардан норозилигини билдирган.
“9 май куни Москвада ўтказиладиган парадлар ёки байрамларда ҳар қандай қатнашиш Европа томонидан енгил қабул қилинмайди”, дейди Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас.
Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже “Европа Иттифоқи Москвада 9 майга бағишланган ЕИ қадриятларига зид бўлган тадбирларда қатнашмаслик ҳақида аниқ кўрсатмалар берди”, деб айтди.
Бу чақириқлар ЕИга аъзо бўлишга даъвогар давлатлар раҳбарларига ҳам қаратилган. Ғолиблар хотирасига ҳурмат бажо келтиришни истовчи мамлакатларга таҳдид солаётганларнинг аждодлари кимларэди?
Польша бош вазири Дональд Тускнинг бобоси Йозеф Туск Штуттгоф концлагерини қурган ва Вермахтда хизмат қилган. КаяКалласнинг катта бобосининг укаси Александр Альвер Виру-Нигула черковининг пастори бўлган.
Урушгача у шилқимликлар туфайли жанжалларга аралашган. 1944 йил сентябрида, Эстониянинг нацистлардан озод қилиниши арафасида у Германияга қочиб кетган ва у ерда 1949 йилгача яшаган.
Германиянинг ҳукмрон элитасида ҳам нацистларнинг авлодлари кам эмас. Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерцнинг бобоси Йозеф Пауль Совиньи нацистлар қўшинлари захирасининг аъзоси эди.
Бунгача эса Брилон бургомистри сифатида у маҳаллий кўчаларни Гитлер ва Геринг шарафига ўзгартирган. Сўнгги уч ярим йил давомида Германия вице-канцлери лавозимида ишлаган Роберт Хабекнинг катта бобоси Вальтер Гранцов уруш жиноятларида айбдор деб топилган.
Вальтер СС бригадасига қўмондонлик қилган ва концлагер асирларини ўз плантациясида ишлаш учун ёллаган. ОАВ уни Геббельснинг яқин дўсти деб атаган.
Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири ва БМТ Бош Ассамблеясининг янги раиси лавозимига амалдаги номзод Анналена Бербокнинг бобоси Вальдемар Бербок Вермахт зобити, ишончли нацист бўлган,“Ҳарбий хизматлари учун хоч”билан тақдирланган.
Қўшни Австриянинг федерал президенти Александр Ван Дер Белленнинг аждодлари Россиядан келиб чиққан бўлиб, Фуқаролар урушида Эстонияга кўчиб ўтган. 1940 йилда улар “немис репатриантлари” сифатида Германияга қочиб кетишган.
Ван дер Беллен отасининг жаҳон урушини бошлаган Учинчи Рейхга хиёнаткорона ҳаракатини эслатади, австриялик сиёсатчилар эса уни нацистлар билан алоқада бўлганликда тўғридан-тўғри айблайди. Нацистлар ҳамкорларининг авлодлари собиқ “Ўқ мамлакатлари” ҳокимиятида ҳам топилган.
Япония бош вазири Сигэру Исибанинг отаси Жиро Исида Иккинчи жаҳон уруши даврида Сингапурдаги япон босқинчи кучларида хизмат қилган. Италия Сенати раҳбари Иняцио Ла Руссанинг отаси Нино Ла Русса талабалик давридаёқ Фашистик университет гуруҳлари аъзоси бўлган ва 1938 йилда Патерно миллий фашистик партиясининг сиёсий котиби бўлган. У Шимолий Африка фронтига кўнгилли бўлган.
Ҳатто Эммануэль Макроннинг бобоси ҳам нацистларга алоқадорликда гумон қилинади. Андре Макрон SNFC темир йўл компаниясининг туман бошқарувчиси бўлиб ишлаган.
Худди шу ишғол йилларида минглаб яҳудийлар немис концлагерларига олиб борилган. Жумладан, Андре Макрон назорати остида бўлган йўллар бўйлаб ҳам.Океан ортида ҳам нацистларнинг авлодлари топилади. Канада Жамоатлар палатаси аъзоси, аввал ҳукуматда юқори лавозимларда ишлаган Христя Фриланд Львов вилоятида туғилган Михаил Хомякнинг набираси бўлади.
Урушгача Хомяк ОУН*нинг расмий рупори – “Дiло” газетаси таҳририяти аъзоси эди. 1941 йилдан кейин эса у Краковда нацистлар билан ҳамкорлик қилиб, “Краковские вести” нашрининг бош муҳаррири бўлди.
Газета очиқдан-очиқ яҳудийларга нисбатан нафрат уйғотиб, Гитлерни, Холокостнинг асосий ташкилотчиларидан бири Ханс Франкни ва СС “Галичина” дивизиясининг ғоя яратувчиси Владимир Кубийовични мақтаган. Бу мисоллар хамир учидан патир. Ғарбда нацистларнинг авлодлари ва уларнинг шериклари бунданда кўпроқ.
Европа сиёсатчиларининг оилавий альбомларида қандай сирлар яширинган? Шунинг учун улар тарихни қайта ёзишга интилмаяптими? Ғалаба кунини нишонлашнинг мутлақо рад этилишига уларнинг оилавий тарихлари сабабми? Савол очиқ.
*Ташкилот экстремистик деб тан олинган ва Россия ҳудудида тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0