https://sputniknews.uz/20250507/shifokor-hamshira-toliq-stavka-49243773.html
Энди барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди
Энди барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди
Sputnik Ўзбекистон
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури эълон қилинди. 07.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-07T16:10+0500
2025-05-07T16:10+0500
2025-05-07T16:10+0500
жамият
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
шифокор
ҳамшира
шавкат мирзиёев
ойлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47225617_0:0:1350:759_1920x0_80_0_0_1eed2f531eb55946f7f0fb7bacea3809.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди, дея хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.Унда қуйидагилар маълум қилинди:Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади. Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.Қайд этилишича, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.Вилоят ҳокимлари қуйидагилар учун масъул бўлади:Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади. Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, 90 кун натижаси бўйича президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.
https://sputniknews.uz/20250121/tibbiyot-muassasa-jihozlash-rejalar-47634158.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47225617_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_9f9bab7ad8ac0989fabd2c6626a28ef7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тиббиёт муассаси, шифокор, ҳамшира, шавкат мирзиёев, ойлик
жамият, ўзбекистон, тиббиёт муассаси, шифокор, ҳамшира, шавкат мирзиёев, ойлик
Энди барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди, дея хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда қуйидагилар маълум қилинди:
эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади;
аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади;
тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.
Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади. Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.
“Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар эквивалентида ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.
Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.
Қайд этилишича, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.
Вилоят ҳокимлари қуйидагилар учун масъул бўлади:
кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш;
“она-бола” хоналарини ташкил қилиш;
ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш;
қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш.
“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”, — деди Мирзиёев.
Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади. Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, 90 кун натижаси бўйича президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.