Тошкентда Марказий Осиё халқаро стоматологик кўргазмаси бўлиб ўтади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишНациональный выставочный комплекс УзЭкспоЦентр, где проходит Международная промышленная выставка "Иннопром. Центральная Азия", в Ташкенте.
Национальный выставочный комплекс УзЭкспоЦентр, где проходит Международная промышленная выставка Иннопром. Центральная Азия, в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2025
Oбуна бўлиш
Кўргазмада бир қатор мамлакатларнинг стоматология ва ташхисга оид ускуналари намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тошкентда 14 май куни "IDECA 2025" Марказий Осиё халқаро стоматологик кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
Қайд этилишича, кўргазмада нафақат соҳа янгиликлари намойиш этилади, балки, маҳорат дарслари ва долзарб мавзудаги мунозараларни ўз ичига олган форум ўтказилади.
Тадбирда профессор Лакшм ан Самаранянке "Стоматологияда инфекцияларнинг олдин олиш ва уларни назорат қилишга муҳим назар" лойиҳасини тақдим этади.

“Ҳар хил инфекцион касалликларнинг нафақат сони ошиб боряпти, балки уларнинг турлар ҳам кўпайиб боряпти. Масалан, Ўзбекистонда шифокор қўлини, асбоб-ускуналарни дезинфекция қилишда таркибида хлор мавжуд бўлган воситалар қўлланилади. Булардан эса кўпгина ривожланган мамлакатлар воз кечган. Чунки уларда инсон организми учун салбий таъсир кўрсатувчи, ҳамда тиббий ускуналарга зиён етказувчи элементлар мавжуд”, — дейилган хабарда.

Айтилишича, ҳозирда таркибида хлор мавжуд бўлган воситалар ўрнини замонавийлари эгалламоқда.
"IDECA" лойиҳаси директори Фазлиддин Садиковнинг сўзларига кўра, кўргазма Ўзбекистон стоматологияси ривожига оид масалалар муҳокамаси билан чегараланиб қолмайди.
Долзарб мавзуларда мунозараларни давом эттириш, кейинчалик эса буни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар иштирокида давом эттириш режалаштирилган. Қолаверса, тадбир давомида талабалар ва мутахассислар учун машҳур мутахассисларнинг стоматология соҳасидаги энг замонавий услублари тақдим этилади.
Масалан, россиялик эксперт Стас Белоус раҳбарлигида стоматологияда янги рақамли технологияларнинг қўлланилиши амалда кўрсатилади.
"Маҳорат дарсларида биз, стоматологик протезлар конструкцияларини тайёрлашнинг тўлиқ циклини намойиш этамиз. Бунинг учун бу ерда мини-лаборатория ўрнатилади. Иш беморни қабул қилишдан бошланади. Кейин эса — унинг учун лабораторияда бутун конструкцияни тайёрлаш босқичи”, — деб тушунтирди Садиков.
Кўргазмада Германия, Россия, Хитой, АҚШ Швейцария, Жанубий Корея ва каби мамлакатларнинг стоматология ва ташхисга оид ускуналар намойиш этилади.
Янгиликлар лентаси
0