https://sputniknews.uz/20250506/sirdaryo-viloyat-chorvachilik-majmua-49204471.html
Сирдарё вилоятида йирик чорвачилик мажмуаси ишга туширилади
Сирдарё вилоятида йирик чорвачилик мажмуаси ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
Оқолтин, Гулистон ва Боёвут туманларидаги 9 минг гектарда 3 та йирик чорвачилик мажмуаси ишга туширилади. 06.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-06T10:04+0500
2025-05-06T10:04+0500
2025-05-06T10:27+0500
жамият
ўзбекистон
сирдарё
шавкат мирзиёев
чорва
қишлоқ хўжалиги
пахта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16125098_0:167:3051:1883_1920x0_80_0_0_41deee594c3a18384166d2f37a07c11b.jpg
TOШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Сирдарё вилоятида йирик чорвачилик мажмуаси ишга туширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Йиғилишда Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Қайд этилишича, вилоятда суғориш тармоқларини таъмирлаб, икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Оқолтин, Гулистон ва Боёвут туманларидаги 9 минг гектарда 3 та йирик чорвачилик мажмуасини ишга тушириш, 7 минг гектарда янги технология асосида пахта етиштириш мўлжалланган. Вилоятда 10 минг гектар боғ ва токзор бор. Уларнинг ярмидан кўпида нав ва агротехнология эскилиги учун мева-сабзавот харидоргир эмас. Шу боис 2 минг гектар боғни янгилаб, хорижда энг харидоргир мевалар етиштириш, қолганини талабгорларга таклиф этиш кўзда тутилган. Қолаверса, бу йил “Ўнг тармоқ” туманлараро каналининг 607 километрини реконструкция қилиш ва рақамли бошқарувга ўтказиш лойиҳаси якунланади. Натижада 35-40 фоиз сув тежалади, 27 минг гектарда сув таъминоти яхшиланади.
https://sputniknews.uz/20250209/eoii-mamlakatlari-chorvachilik-mahsulotlari-savdosini-rivojlantirmoqchi-47900540.html
ўзбекистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16125098_160:0:2891:2048_1920x0_80_0_0_12bca8b70117fad8b1cabc0adcfe615a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, сирдарё, шавкат мирзиёев, чорва, қишлоқ хўжалиги, пахта
жамият, ўзбекистон, сирдарё, шавкат мирзиёев, чорва, қишлоқ хўжалиги, пахта
Сирдарё вилоятида йирик чорвачилик мажмуаси ишга туширилади
10:04 06.05.2025 (янгиланди: 10:27 06.05.2025) Оқолтин, Гулистон ва Боёвут туманларидаги 9 минг гектарда 3 та йирик чорвачилик мажмуаси ишга туширилади.
TOШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Сирдарё вилоятида йирик чорвачилик мажмуаси ишга туширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Йиғилишда Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, вилоятда суғориш тармоқларини таъмирлаб, икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Оқолтин, Гулистон ва Боёвут туманларидаги 9 минг гектарда 3 та йирик чорвачилик мажмуасини ишга тушириш, 7 минг гектарда янги технология асосида пахта етиштириш мўлжалланган.
Вилоятда 10 минг гектар боғ ва токзор бор. Уларнинг ярмидан кўпида нав ва агротехнология эскилиги учун мева-сабзавот харидоргир эмас. Шу боис 2 минг гектар боғни янгилаб, хорижда энг харидоргир мевалар етиштириш, қолганини талабгорларга таклиф этиш кўзда тутилган.
Қолаверса, бу йил “Ўнг тармоқ” туманлараро каналининг 607 километрини реконструкция қилиш ва рақамли бошқарувга ўтказиш лойиҳаси якунланади. Натижада 35-40 фоиз сув тежалади, 27 минг гектарда сув таъминоти яхшиланади.