https://sputniknews.uz/20250504/toshkent-shht-xalqaro-tibbiyot-kongress-49190430.html
Тошкентда ШҲТнинг II Халқаро тиббиёт конгресси бўлиб ўтди
Тошкентда ШҲТнинг II Халқаро тиббиёт конгресси бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Конгресс иши якунлари бўйича коммюнике қабул қилинди. 04.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-04T17:13+0500
2025-05-04T17:13+0500
2025-05-04T17:13+0500
жамият
ўзбекистон
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
анжуман
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/04/49190100_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_f345492602e9f43ab16625554945b21b.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентда 2-3 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг II Халқаро тиббиёт конгресси ва Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология: профилактикадан юқори технологияларгача” йиллик халқаро конференцияси бўлиб ўтди, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати.ШҲТ бош котиби ўринбосари Соҳаил Хон ўз нутқида тиббиёт соҳасида эксперт тажриба ва билим алмашиш ҳамда илғор технологияларни қўллаш имконини берувчи ихтисослаштирилган тадбирларни ўтказиш зарурлигини таъкидлади.Аҳоли саломатлиги ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимини ривожлантириш, санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.Халқаро тиббиёт конгресси ва кардиологлар конференцияси доирасида 40 дан ортиқ тематик давра суҳбатлари ва форумлар ўтказилди, уларда 30 та давлатдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этди.Эслатиб ўтамиз, ШҲТ давлатларининг биринчи халқаро тиббиёт конгресси ўтган йилнинг 27-28 март кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/04/49190100_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c389fd289d1fa57a65344ca68b24f3f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), анжуман, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), анжуман, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Тошкентда ШҲТнинг II Халқаро тиббиёт конгресси бўлиб ўтди
Конгресс иши якунлари бўйича коммюнике қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентда 2-3 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг II Халқаро тиббиёт конгресси ва Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология: профилактикадан юқори технологияларгача” йиллик халқаро конференцияси бўлиб ўтди, дея хабар берди ташкилот
матбуот хизмати. ШҲТ бош котиби ўринбосари Соҳаил Хон ўз нутқида тиббиёт соҳасида эксперт тажриба ва билим алмашиш ҳамда илғор технологияларни қўллаш имконини берувчи ихтисослаштирилган тадбирларни ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Аҳоли саломатлиги ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимини ривожлантириш, санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро тиббиёт конгресси ва кардиологлар конференцияси доирасида 40 дан ортиқ тематик давра суҳбатлари ва форумлар ўтказилди, уларда 30 та давлатдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этди.
“Конгресс иши якунлари бўйича коммюнике қабул қилинди, унда ана шундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш нияти тасдиқланди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ давлатларининг биринчи халқаро тиббиёт конгресси ўтган йилнинг 27-28 март кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган.