Ўзбекистонлик чавандоз Эрондаги турнирда олтин медалга эга чиқди

© НОК30 апреля - 2 мая в столице Ирана Тегервне состоялся международный турнир по конкуру CSIY-B.
30 апреля - 2 мая в столице Ирана Тегервне состоялся международный турнир по конкуру CSIY-B. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2025
Oбуна бўлиш
Дилшод Шокиров CSIY-B халқаро турнирида ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонлик чавандоз Эронда бўлиб ўтган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Теҳронда от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIY-B халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Дилшод Шокиров олтин медални қўлга киритди.
Спортчи ушбу муваффақиятга 110-115 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида эришди.
Маълумот учун, мусобақа ўз ишини 30 апрелдан 2 майга қадар давом эттирди. Бу мусобақа ёш чавандозлар учун халқаро тажриба орттириш, спорт маҳоратини ошириш ҳамда кейинги йирик мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0